Футзал клублари ўртасида Осиё чемпионатининг чоракфиналида «Олмалиқ» майдон эгалари «Чонбури Блувейв» клубига 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Ўйиндан сўнг мураббийлар ўз фикрини баён қилишди.
«Чонбури Блувейв» бош мураббийи Ракфол Сайнетнгам: «Футзалчиларимиз ўз ишини аъло даражада бажаришди, улар билан фахрланаман. Биз кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Ўйинчилар бироз асабийлашишди. Мен уларга тинчланишни ва сабр билан ўйнашни буюрдим. Сўнгра ҳисобни тенглаштирдик, ўйин эса бизнинг режамиз асосида давом этди. Натижада футзалчиларим янада яхши ўйнаб, ғалабага эришишди. Биринчи бўлимда ҳимоячиларимиз олдинга ўтиб туришди, иккинчи бўлимда орқароқда ўйнадик. Рақибни чалғитиш учун шундай қилдик. Футзалчиларга қилган меҳнати учун, мухлисларга эса қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдираман»
«Олмалиқ» бош мураббийи Александр Петров: «Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмида ишончли ўйинни йўқотиб қўйдик, шунгача яхши ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда янада яхшироқ ўйнадик. Танаффусда футзалчиларни руҳини кўтаришга ҳаракат қилдим, натижада улар бошқача ўйин намойиш қилишди. Афсуски яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик, акс ҳолда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Бангкокка юқори натижалар учун ташриф буюргандик, афсуски тақдир тақозоси бошқача бўлиб чиқди»