Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Ўзбекистон Олий лигаси — Шарқ, Ғарб ва яқин Шарқ учрашган номаълум лига!

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Жанубий Кореянинг “JTBC3 FOX SPORTS” канали шарҳловчиси ва “Daily Sports” нашри журналисти Ким Ҳван Ўзбекистонга қилган сафари ва бизнинг футболимиз ҳақидаги кичик мақоласини эълон қилди. Мақола “Ўзбекистон олий лигаси – Шарқ, Ғарб ва Яқин Шарқ учрашган номаълум лига”, деб номланган. Мақолани таржима қилинган ҳолда эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

Кореяда “ўзбек футболи”, десангиз Сервер Жепаров ёки “Бунёдкор” ҳақидаги бир даста маълумотларгина чиқади. Ўзбек футболи ҳақида бизда маълумотлар деярли йўқ. Осиё Чемпионлар лигасида қатнашадиган етакчи клублари ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса билмаймиз. Айниқса, ОФК бу турнирни Шарқ-Ғарб минтақасига бўлиб ташкил этиши ўзбек футбол лигаси ҳақида маълумот тўплашга ҳожат қолдирмайди.

Ўзбекистонда биринчи рақамли спорт тури – бу футбол. Бокс, дзюдо, кураш каби жанговор спорт турларига ҳам қизиқиш юқори. Аммо булар футболни ортда қолдира олмайди.

Стадионга борадиган мухлислар сони анча. Стадиондаги муҳит ҳам яхши.
Тошкентдан кўра вилоятларда мухлислар ташрифи юқори эканлигини осонгина илғаш мумкин. Масалан, мен кирган, Тошкентда ўтган ўйинга 7 минг атрофида мухлис тушган бўлса, ўша куни Бухородаги ўйинга 17 мингдан зиёд мухлис тушган.

Бу ерда футболчиларни стадиондан туриб олқишлаш маданияти жуда қадимий ва эскирган маданиятдек, гўё. Хитой, Корея ва Япониядаги каби қўлларида бирор буюмлар билан тарақа-туруқ қилиш йўқ. Ёки Европадаги каби барча жўр овозда қўшиқ куйлаш йўқ. Майдондаги футболчилар ўзаро ёқалашишса ёки чиройли футбол кўрсатиб қолишса қувноқ бақириб қўйишади. Бори шу.

Майдонда футболчиларнинг ҳаракатлари ҳам кўпроқ қўполликка олиб келади. Якка ҳолда индивидуал ҳаракатлар унчалик оқламайди. Барибир Россия футболи таъсири кўриниб қолади. Футбол мухлислари ҳам асосан, тўпни чиройли оширишларидан кўра, аёвсиз, жанговор ўйинларга мойилроқ. Умуман олганда, мамлакатда қаттиқ курашадиган, қўпол футболни севиб томоша қилишади.

Ўзбекистонда юқори ўринларда юрадиган жамоалар асосан, газ, темирйўл, кўмир билан шуғулланадиган юқори ташкилотлар ҳомийлиги остидаги жамоалардир. Юқори ўринлардаги жамоаларнинг йиллик харажати 10-15 миллион АҚШ доллари атрофида бўлиб, пастки ўринлардаги жамоалар эса бир йилда тахминан 1 миллион АҚШ доллари атрофида харажат қилишади.

Ўртамиёна жамоалар футболчиларга 1000-2000 доллар атрофида ойлик маош тўлашади. Ойига 500 доллар маош оладиган ёш футболчилар ҳам жуда кўп. Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчилар эса ойига тахминан 30 минг АҚШ доллари миқдорида маош олишади. Аутсайдер жамоаларда эса маош кечикиш ҳолатлари учраб туради. Стадионга мухлисларни кўпроқ чорлаш йўлида маркетинг ишлари оқсамоқда.

Ўзбекистон Россия қиёфасига эга Осиёда жойлашган мусулмон мамлакат. Шундай таъриф мос тушади. Шу қадар турфа хил маданиятли давлат. Инглиз тилида гаплашиш бу ерда фойда бермайди. Рус ва ўзбек тилидагина мулоқот қила оласиз. Лекин одамларнинг фикрлаши ва дунёқараши шарқона.

Футбол жамоалари тизими Кореядаги тизим билан бир хил. Футболчи оилали бўлса, ташқарида яшаши табиий, бўйдоқ футболчилар ёки борар жойи йўқ футболчилар биргаликда клуб базасида истиқомат қилишади. Клуб базасида алоҳида ишчилар мавжуд. База меҳмонхона даражасидан бироз паст даражада бўлади. Корейс футболи билан яна бир ўхшаш жиҳати шуки, футболчилар орасида катта ва кичик ёшлилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат юқори. Бу ерда ёши улуғроқ, тажрибали футболчи бўлсангиз бемалол ўзингиздан кичик футболчига иш буюра оласиз. Бир сўз билан айтганда, тажрибали футболчи бу ерда кўпроқ имкониятга эга бўлади. Россия ёки Украинадан келган легионерлар ҳам Ўзбекистондаги бундай маданиятга қатъий амал қилишади. Бутунлай бегона ва нотаниш маданиятли давлатдан келган футболчиларга эса ёшига қараб, табиий равишда худди шу йўналишда муомала қилаверишади.

Футбол мутахассислари Ўзбекистон чемпионатига нега Шарқий Осиёдан футболчилар келмаслигини молиявий жиҳатларга боғлашади. Кўп клублар корейс футболчилари сўрайдиган йиллик маошни тўлаб бера оладиган даражада эмас. Албатта, Ўзбекистонда мухлислар кореялик легионерлар келишини олқишлаган бўлишарди. Аммо ҳозирча бунга бир қанча муаммолар йўл бермайди. Молиявий жиҳатни четга қўя турайлик. Масалан, иқлим ва маданият. Инглиз тили муомалада эмас. Тошкентдан ташқарига чиқсангиз корейс миллатига мансуб одам йўқ. Хуллас, ҳозирча Ўзбекистон чемпионати корейс футболчилари учун ўрганилмаган оролдек бўлиб турибди.

Корeйс ОАВ маълумотлари асосида Отабeк Йўлдошeв тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:46, 25.07.2016.
Ўқилди: 9108 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.