«Реал» сардори Серхио Рамос Европа суперкубогида «Севилья» (3:2 ) билан ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Мавсум омадли бошланди!», – дея ёзади Рамос твиттердаги саҳифасига, қуйидаги расми билан бирга.
Испаниялик ҳимоячи ушбу ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, ҳисобни тенглаштирган. У ЧЛ-2013/2014 финалида ҳам сўнгги дақиқаларда гол урган эди.