Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон
01/10 13:00 Сентрэл Кост 1-2 Бурирам Юнайтед
01/10 15:00 Кавасаки Фронтале 0-1 Квангжу
01/10 15:00 Поханг Стилерс 3-0 Шангхай Порт
01/10 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Шангхай Шенхуа
01/10 21:00 Сепоҳон - Истиқлол Душанбе
01/10 21:00 Шаржа - Ал-Виҳдат
01/10 21:45 Зальцбург - Брест
01/10 21:45 Штутгарт - Спарта
01/10 23:00 Ал-Ҳилол - Аш-Шорта
01/10 23:00 Ал-Ғарафа - Ал-Айн
01/10 23:59 Арсенал - ПСЖ
01/10 23:59 Байер - Милан
01/10 23:59 Боруссия Д - Селтик
01/10 23:59 Барселона - Янг Бойз
01/10 23:59 Интер - Црвена Звезда
01/10 23:59 ПСВ - Спортинг
01/10 23:59 Слован - Манчестер Сити

Бухородан чиққан биринчи Олимпиада чемпиони

Баҳо:
+ | -1

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари олдидан мамлакатлар эришадиган натижаларни башорат қилган халқаро тусмолчи компаниялардан бири Ўзбекистон нари борса бир-икки бронза медални қўлга киритиши мумкинлигини тахмин қилганди. Улар адашди, бундан кейин ҳам адашаверсин. 

Ушбу нуфузли мусобақада спортчиларимиз жами 13 медални қўлга киритди – 4 олтин, 2 кумуш, 7 бронза. Ҳавас қиладиган натижа! 

Олтин мукофотларнинг учтаси боксчиларимизники. Уларнинг биттасини 52 килограмм вазн тоифасидаги “чарм қўлқоп” устаси Шаҳобиддин Зоиров ютиб олди. 

...Чемпионимиз Олимпиада мусобақаларини Ирландия вакили Брендан Ирвенни мағлубиятга учратишдан бошлади. Буюк британча услубда кучли зарбаларга таянадиган европалик мағлуб этилди. Кейин АҚШ вакили Антонио Варгаснинг медалга бўлган умиди чиппакка чиқди. Ўшанда ярим финал арафасида россиялик мутахассислар худди олдиндан сезгандай, Миша Алоян ва унинг устозини огоҳ этди. Бу матбуотда эълон қилинди: 

“Ўзбек (Шаҳобиддин, демоқчи) тинимсиз зарба беришни жуда яхши кўради”. 

Ярим финалда венесуэлалик Йоель Сегундо Финоль қанчалик тажовузкорона ўйнамасин, атиги дастлабки раундга дош берди, холос. Икки раунд тўлиқ ўзбек боксчиси устунлигида ўтди. 

Шаҳобиддин финалда. Унинг рақиби россиялик икки карра жаҳон чемпиони, Лондон Олимпиадаси бронза медали совриндори Миша Алоян бўлди. Рингда рақибига қарши ноқулай позицияда туриб, уни ўзига яқинлашишга деярли имкон бермайдиган бу йигит ҳар қандай боксчини хавотирга солган. Унга қарши финалда ҳали бундай йирик турнирни кўрмаган, Осиё чемпионати совриндори Шаҳобиддин рўбарў келгани қулай бўлди, деб ўйлади рақиб томон. Бунинг устига боксчимизнинг қошида жароҳат борлиги ҳам Мишага устунлик бериши мумкин эди. 

– Енгил вазндаги боксчиларни ҳар хил аташади. “Ўйинчи нокаутчи”, “Ўйинчи – суръатни ошириб борувчи”. Шаҳобиддин кейинги тоифадан. У ўйин давомида ҳеч қачон бир жойда туриб қолмайди, – дейди унинг биринчи мураббийи Истам Кабинов. – Доимо ҳаракатда ва ўйин суръатини муттасил ошириб боради. Албатта, рақиб имкониятларини чамалаб, ўз тактикасини танлайди. Бироқ, Шаҳобиддин томонидан кутилмаганда шундай оғриқли зарбалар ёғиладики... Бундай тактик ва техник маҳорат йиллар давомида шаклланади, қиёмига етади. 

– Мен бу йигитни жуда яхши биламан, – дейди Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Фурқат Хайруллаев. – У ҳаётда камтарин, тортинчоқ. Лекин рингда умуман бошқача. Тажовузкор курашни таклиф этади. Рақибининг очилишини кутади ва жазолай олади. Шаҳобиддиннинг рингдаги ҳаракатлари туширилган видео тасмани мусобақадан сўнг секинлаштирувчи лавҳаларда кузатиб, бунга амин бўласиз. Тезкор жангда рақиб ҳамлаларидан ўзини қандай ҳимоя қилгани, рақиб мудофаасини қай тариқа ёриб, икки қўлда баравар зарба йўллаганидан ҳайратга тушасиз. Бошқа рақибларидан анча ноқулай бўлган Миша Алоянга қарши шундай йўл тутди. Бу йўл уни шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарди. 

Ўйин охирида бўлиб ўтган матбуот анжуманида россиялик боксчи ўзининг ғалаба қозонишига ишонгани, лекин натижа бошқача бўлиб чиққанини таъкидлаб, охиригача кураш олиб борадиган Шаҳобиддинга тан берган ҳолда, уни астойдил табриклади. Ва “Мен мағлубият учун ҳеч кимни айбламайман, балки сабабни ўзимдан излайман”, деди. 

Финал кечаси Зоировлар хонадонига одам сиғмай қолди. Ҳовли ўртасида ўрнатилган катта мониторда боксчимизнинг Алоян билан учрашувини томоша қилиш учун унинг яқинлари, вилоят фаоллари, мутахассислар жам бўлди. Вилоят ҳокими М.Эсонов чемпионнинг ота-онасини ушбу юксак ғалаба билан қутлади. 

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётгани Шаҳобиддин сингари истеъдодларни кашф этишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. 

Дарвоқе, чемпион 1993 йили ўзига хос бокс анъаналарига эга Когон шаҳрида туғилган. Жаҳон кубоги соҳиби ва кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Наримон Отаев ушбу мактаб вакилидир. Бинобарин, Шаҳобиддин чемпионлик муҳитида камол топди. Ҳудуддаги замонавий талаблар асосида қурилган “Ёшлик” спорт мажмуасида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Истам Кабинов раҳбарлигида шуғулланди. Сўнгра Бухоро олимпия захиралари коллежида сабоқ олди. Ёшлар, кўп ўтмай катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатларида ғолиб бўлди, терма жамоа мураббийлари эътиборига тушди. 

– Шаҳобимни Олимпиада олдидан Тошкентга кузатар эканман, ўзимни тутиб туролмадим. “Онажон, кўз ёшингизни кўрсам, кўнглим бузилади, кайфиятингиз менга ўтади. Отам ва сиз табассум билан кузатиб, дуо қилсангиз, мен албатта, ғалаба қиламан", деди ўғлим, – эслайди Роҳила опа. – Бугун эрталаб Бразилиядан телефон қилди. Оқладим, онажон, сизларнинг, Президентимизнинг ишончини оқладим. Ғалабам шарафига бутун дунё Ўзбекистонимиз мадҳиясини тинглади. Шундай юртнинг фарзанди эканимдан фахрланаман. Йиғламанг, она, йиғламанг, – дейди болагинам ўктам овозда. 

– Ўпкам тўлиб кетди. Хурсандлигимдан йиғлаяпман. Ахир мени дунёдаги энг бахтли оналар сафига қўшдинг. Бундай пайтда онаизоринг қувонади-да, болам, бу қувонч ёшлари, – дедим аранг. 

– Ёшлигимда Когон шаҳридаги “Локомотив” клубида бокс билан шуғулланганман, – дейди чемпионнинг отаси Шокир Қодиров. – Лекин бундай мусобақаларда иштирок этишни орзу ҳам қилмаганмиз. Армон бўлган, армон. Фақат мустақилликкина бизнинг армонларимизни фарзандларимиз тимсолида рўёбга чиқармоқда. Учрашувни кузатар эканман, ўғлимга ишонсам-да, юрагим ҳаприқиб кетди. Қандайдир хавотир бор-да, отаман ахир. Қарасам, манежда унга мухлислик қилаётган спортчиларимизда ҳам, уйимизда тўпланганларда ҳам шу ҳолат. Ғолибни эълон қилишганда, беихтиёр кўзларим ёшланди. Ярим финал жангидан буён мен умримда танимаган қанча одамлар уйимизни топиб келиб, омад тилади. Бугунги тонг қутловлардан бошланди. Уйимизга вилоятнинг турли туманларидан келаётган меҳмонларнинг кети узилмайди. “Шаҳобиддин бизнинг ҳам фарзандимиз, бутун ўзбекистонликлар учун азиз”, дейишади улар. 

Когон шаҳрида ҳам кўча кўп. Шу кунларда уларнинг бари сизни шаҳарнинг бир кўчасига – Бахтга бошлайди. Шаҳобиддин яшайдиган кўчанинг номи бу. Энди Шаҳобиддин фақат Бахт кўчасининг ё Бухоронинг эмас, бутун Ўзбектистоннинг бахтиёр фарзанди. 

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси матнида “Оламни маҳлиё айлаган диёр” деган сўзлар бор. Ҳа, мустақиллигининг чорак асрини нишонлаш арафасида юртимиз дунёни ўзига яна бир бор маҳлиё қилди. Бунга унинг спортчилари сабаб. Улар орасида Шаҳобиддин ҳам бор... 

 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА 

Манба: uza.uz
Киритилди: 17:37, 22.08.2016.
Ўқилди: 11029 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.