Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: «Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси улкан бўлди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Самвел Бабаян иштирок этди.

— Аввало журналистлар орқали стадионга ташриф буюрган, бизни телевизор орқали қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга улкан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг кучли қўллаб-қувватлаши бизни олдинга ундади. Ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси катта. Ишқибозларимиз учун байрам кайфиятини улашмоқчи эдик. Буни уддаладик.

— Бугун кўп вазиятларда футболчилар масъулиятни ўз зиммасига олишни, олис масофадан зарбалар беришни истамади. Аксинча, рақиб жамоа футболчилари бизга нисбатан кўпроқ олис масофадан зарбалар берди...
— Муҳими сўнгги босқичдаги илк ўйинда ғалаба қозона олмаслик сериясига чек қўйишимиз керак эди. Бунга эришдик. Одил Аҳмедов ва Азиз Ҳайдаровга миннатдорчилик билдираман. Уларда кичик жароҳат бўлишига қарамай, бизга ёрдам беришди. Ҳа, биз мухлислар кутган ўйинни намойиш қила олмадик. Лекин Сурия ҳам кучли жамоа эканини унутмаслик лозим. Бугун биз футболчиларнинг иштиёқи эвазига ғалаба қозона олдик. Бу жиҳатдан футболчиларга катта раҳмат айтаман. Кейинги баҳсларда мухлислар кутган ўйинни намойиш қила бошлаймиз.

— Жамоа ёмон ўйнамади, аммо футболчилар ўз савиясидан анча паст ҳаракат қилди.
— Футболда ўйин тонуси деган тушунча бор. Афсуски, ҳали айрим футболчиларимиз мавсумга киришга улгуришмаган. Агар бу ўйин бир ойдан кейин бўлганида футболчилар бутунлай бошқача ўйин кўрсатишган бўлишарди. Навбатдаги ўйинда ўйинчилар нисбатан барқарор ўйин намойиш қила бошлашади.

— Сардор Рашидов ўсишдан қотиб қолгандек, ўзи имкониятидан паст ҳаракат қилгандек кўринмадими?
— Сардор Рашидов 65 кун таътилда бўлди. Бунақа ҳолатни профессионал футболда биринчи марта кўришим. "Ал-Жаиш" футболчилари 2 ойдан ортиқроқ дам олиб, ОЧЛ баҳсига бир ой қолганда йиғинни бошлашган. Шу боис, Сардор ҳали оптимал формада эмас. У барчадан эртароқ сафимизга қўшилиб, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишлади. У формага кириб олса, ҳали ўзини кўрсатади. Унда жуда катта салоҳият бор. Ўйиндан кейин Рашидов кейинги учрашувда яхши ўйнашга ваъда берди.

— Сервер Жепаров ижросида бурчак тўпларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Биринчи бўлимдаги кетма-кет учта муваффақиятсиз бурчак тўпларини назарда тутяпсиз шекилли. Машғулотларда у барчасини яхши бажараётган эди. Аммо биринчи бўлимда унинг узатмалари ўзи истагандек бўлмади.

— Қария Гейнрих майдонга тушиб, жамоани руҳлантирди ва бу ўз самарасини берди. Таркибда яна шундай футболчилар борми?
— Гейнрих сиз айтганчалик қария эмас (кулади). Саша захирадан тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчи. Бахтимизга таркибимизда шундай футболчи бор. У ҳужумдаги ранг-барангликни оширди. Футболчиларда тажриба туфайли керакли вазиятда гол уришга муваффақ бўлдик.

— Қатарга қарши ўйин учун таркибда, тактикада ўзгаришлар бўладими?
— Эртадан бошлаб Қатарга қарши ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Шифокорлар бугундан жароҳати бор футболчилар билан ишлашни бошлаб юборишди. Кейинги ўйинда бизга Кримец ёрдам беради. Балки Жепаровнинг қайсидир узатмалари Кримецгача етиб келиб, у гол уришга муваффақ бўларди.

Сўзимнинг якунида журналистлар ва ишқибозлардан бир нарсани илтимос қилмоқчиман. Футболчиларни қўллаб-қувватлашингизни сўрайман. Бутун мамлакат қўллаб-қувватлаётганини ўйинчилар ҳис қилса, бу уларга қўшимча куч беради. Барчамиз ЎФФ раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган вазифани уддалаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Бунга ваъда берамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:33, 01.09.2016.
Ўқилди: 11181 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.