Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Чемпионни аниқловчи «Сortana» ёхуд эли бошқа, қалби бир футболчилар

Баҳо:
+ | -

«Евро–2016» чемпионат тарихидаги энг кўп миллат вакиллари иштирок этаётган мусобақадир. 552 ўйинчининг 166 нафари, яъни салкам учдан бир қисми бошқа мамлакат терма жамоаси учун иштирок этиши ҳеч гап эмасди. Агар уларнинг ҳаммаси этник келиб чиқишига мансуб термада тўп сурганида, Руминиядан ташқари, қолган барча термага футболчи етмасди. Уларнинг айримлари билан танишинг.       

Жеймс Макклейн (Ирландия)

Шимолий Ирландияда ўйнаши мумкин эди

«Вест Бромвич»нинг ярим ҳимоячиси Шимолий Ирландиянинг ўсмирлар термасида тўп сурарди. Аммо бора-бора Ирландияни танлади. Макклейн аслида Дерри (Шимолий Ирландия) шаҳридан.   

Дэниел Старриж (Англия)

Ямайка шарафини ҳимоя

қилмади, аммо...

Англия термасининг ҳужумчиси киндик қони тўкилган жойни асло унутгани йўқ. У бобо ва бувиси яшаётган Ямайкага тез-тез бориб туради. У ердаги спорт ва таълим соҳасининг ривожига моддий ёрдам кўрсатади. 2013 йилда эса Дэниел Ямайкада хайрия фондини очган.

Ража Наингголан (Бельгия)

Индонезияда тўп сурарди

Ража олти ёшида оиласи Брюсселга кўчиб келган. Орадан бир йил ўтиб, унинг отаси иш билан Индонезияга кетиб, бошқа қайтиб келмаган. Ёлғиз онанинг бир қиз ва ўғилни боқаман деб, туну кун меҳнат қилиши Ражанинг футболчи бўлишида муҳим аҳамият касб этган бўлса, ажаб эмас.

Луиш Нани (Португалия)

Кабо-Вердеда қолмади

У саккиз ака-ука ва опа-сингиллари билан Ғарбий Африкадаги Кабо-Верде Республикасидан Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги жуда фақир даҳага кўчиб келган. Муайян вақт ўтиб, Нанининг отаси ватанига қайтган. 12 ёшга тўлганда эса онаси Голландияга пул топиш учун кетиб қолган. Футболчини холаси тарбиялаган. Шу боис Луиш уни энг яқин инсони деб билади.

Лерой Сане (Германия)

Сенегал паспортида

қолиб кетди

«Немис машинаси»нинг яна бир иқтидорли сенегаллик ўйинчиси ўз келажагини Германия билан боғлади. Бу футболчининг отаси илгари Сенегал термасида тўп сурган Сулаймон Санедир.

Эмре Мор (Туркия)

Даниялик мақомини олмади 

Хорватия билан бўлган учрашувда захирадан майдонга тушган Мор «Евро — 2016»нинг энг ёш ўйинчиси номини олди. У шу пайтда 18 ёш эди. Эмре Данияда туркиялик муҳожирлар оиласида туғилган. У Даниянинг ўсмирлар термасида 22 марта майдонга тушган. Аммо 2015 йилда Фотиҳ Терим билан учрашуви барини ўзгартириб юборди. Энди Мор тарихий ватани жамоасида мустаҳкам ўрнашиб олди.

Ренату Саншеш (Португалия)

Сан-Томе ва Принсипи ёки Кабо-Верде

Ренатунинг отаси Сан-Томе ва принсипилик, онаси эса Кабо-Вердедан. Улар бир мавсумдаёқ «Бавария» раҳбариятига 18 ёшли ўғлини 35 миллион еврога сотиб олишни илтимос қилиб, бунинг уддасидан чиққан. Португалия термасининг мураббийларига ҳам Европа чемпионатига олиб боришни айнан улар илгари сурди.

Қизиқарли рақам ва далиллар

Исландия билан Португалия ўртасидаги баҳсда Луиш Нани киритган гол Европа чемпионатлари тарихидаги 600-гол бўлди. Мазкур юбилей рақам 1960 йилдан бошлаб ўтказиб келинаётган «кўҳна қитъа» биринчилигининг 247-матчида юз берди.

Италия терма жамоаси Европа чемпионатида ўз дарвозаси дахлсизлигини 18 маротаба «қуруқ» сақламоқда. Кейинги ўринда эса 15 ўйин билан немислар турибди.

Давид Сильва Испания таркибидаги 100-ўйинни ўтказиб, бундай натижа қайд этган жамоадошлари орасида 11-футболчига айланди.

Италия–Белгия беллашувида италияликлардан асосий таркибга тушган футболчилар ўртача 31 ёшу 169 кунга тўлганлардан иборат эди. Бу Евро тарихидаги энг кекса таркибдир.

Венгрия дарвозабони Габор Кирай Австрияга қарши майдонга 40 ёшу 74 кунлигида тушди. Шу тариқа, у чемпионат тарихидаги энг ёши катта ўйинчи номига сазовор бўлди.

Албания — Швейцария матчида чемпионат тарихида илк бор туғишган ака-укалар бир-бирига қарши баҳс олиб борди: Албания тарафда Таулант Жака тўп сурган бўлса, унинг кенжа укаси Гранит Жака Швейцария шарафини ҳимоя қилди.

Жанлуижи Буффон кетма-кет уч Европа чемпионати (2008, 2012)да майдонга сардорлик боғичи билан чиққан биринчи спортчига айланди. Мазкур воқеани 38 ёшли тажрибали дарвозабон дастлабки ўйинда (Бельгияга қарши) 60-сейв билан бошлади.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.

Манба: "Оила даврасида"
Киритилди: 09:29, 04.09.2016.
Ўқилди: 9021 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.