Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Златко Далич: "Эртага ҳақиқий жанг бўлади"

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар Лигаси-2016 чорак финали жавоб учрашувлари  доирасидаги “Локомотив” – “Ал-Айн” учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Златко Далич иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

"Биз Тошкентга чиройли ўйин кўрсатиб ўзимиз учун ижобий бўлган натижани қўлга киритиш учун келганмиз. Эртага иккинчи ўйин. Биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Менимча эртага иккала жамоада ҳам имкониятлар тенг. "Локомотив"ни жуда ҳурмат қиламиз. Улар ҳозир Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринда боряпти ва яхши ўйин кўрсатмоқда. Лекин мен ўз футболчиларимга ишонаман ва эртага биз ўзимизга керакли натижани қўлга киритамиз деб умид қиламан". 

“Локомотив” ноқулай рақиб деб атамаган бўлардим.Жуда кучли рақиб. Буни биламиз. Улар ўз сафларига бир неча тажрибали футболчиларни қўшиб олишди. Жамоа сафида ОЧЛда тажриба тўплаган кўплаб футболчилар бор. "Локомотив" мавсум ўртасида, улар яхши спорт формадалар. Улар гуруҳ босқичини биринчи ўрин билан якунлаб, кейинги босқичда "Ал- Ҳилол"дек кучли рақибни мағлуб этишди. Аммо мен шогирдларимга ишонаман.

“Кайони трансфер ойнаси ёпилишига оз қолганида сотиб олдик. Қисқа вақт ичида ёш футболчи тезда ўйинга қўшилиб кета олмайди. Биринчи ўйиндаги ҳаракатларидан қониқдим. Аммо унинг яхши ўйинлари олдинда”. 

“Албатта ҳар қандай мағлубият доим оғир. Бизнинг мамлакат кубоги доирасидаги “Ал-Аҳли”дан 5:1 ҳисобида мағлуб бўлганимизни оқлаб бўлмайди. Аммо ўша баҳсда биз 8 нафар асосий футболчи хизматидан фойдаланолмадик.

Эртанги ўйинга ўша мағлубиятни унутган ҳолда майдонга тушамиз. Бизнинг рақибимиз тартибли ўйин кўрсатадиган, тажрибали футболчилардан иборат бўлган, яхши ўйин кўрсатадиган жамоа ҳисобланади”. 

“Мен доим "Ал-Айн" билан Тошкентдан яхши натижалар билан қайтганман. Бу йил "Насаф" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик, ўтган йили "Пахтакор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Геворкян яхши футболчи, бундан ташқари "Пахтакор"да ўйнаган Кахи Махарадзе ҳам ҳозир "Локомотив"да ўйнамоқда. Геворкян "Насаф" сардори ва энг кучли футболчиси эди. Локомотив учун бу яхши трансфер бўлди. Аммо эртага бир футболчига қарши эмас 11 нафар футболчидан иборат бутун бошли “Локомотив”га қарши ўйнаймиз.

Эртага майдонда ҳақиқий жанг бўлади. Бу “жанг”да биргина хато масалани ҳал қилади”.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 19:19, 12.09.2016.
Ўқилди: 12291 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.