Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Хайрула Ҳамидов мақоласи: "Миллат футболи"

Баҳо:
+ | -

Отиб ташласангиз ҳам шу фикримда қоламан – Футбол жамоавий ўйин. Ундаги ғалаба ҳар қандай яккакурашлардан кучлироқ ва таъсирлироқдир. Айниқса, оғир пайтларда бир спортчига боғлиқ турлардан кўра жамоавий ўйинлардаги муваффақиятлар миллатни овутади, бирлаштиради ва олдинга ундайди. Кўпчилик бўлиб кўп нарсалар қила оламиз, деган аниқ бир йўлга олиб чиқади.

Ҳаммаси бирваракайига келди. Олимпиячиларимизнинг мисли кўрилмаган ғалабалари ва унинг натижасида гулларга бурканган Тошкент... Бор-йўғи ўн кундан сўнг ўша боғда ёнма-ён ўсган гуллар бошқа вазифани бажарди. Ўзбекистон мотам либосини кийди. Сентябрнинг илк оқшоми бутун мамлакат ғалати, тушунуксиз ҳолатда қолди. Умид отлиғ туйғуга илашиб яшаётган эди ҳамма. Шу сабабдан бўлса керак, “Бунёдкор” стадионига келганларнинг аксарида бу ҳолатнинг акси намоён бўлди. Кўпчилик ғалати кайфиятда эди. Ҳамманинг ичини нимадир тирнарди. Бу ҳолатга русчаси чиройли янграйдиган бир жумла мос тушарди: “Не до футбола!”

Шунақа-куя, лекин стадионга келганингиздан кейин барибир футболчиларга қўшилиб кетар экансиз. Вазиятларни диққат бўлиб кузатасиз экан, салга қизишиб кетасиз экан, голли вазиятларда муаллифига қўшилишиб ҳайқирасиз ва ёнингиздаги одамни телбаларча қучоқлаб оласиз экан. Бу ҳолат шу қадар танишки, уйдаги мусибатдан қутулиш учун ҳам футбол томоша қилгани стадионга келган ва шу баҳона футбол аталмиш жозиб ўйинга мухлис бўлиб қолганларни эшитганмиз. Уларнинг хотирасига ўша воқеа ҳамиша муҳрланади: Мусибат ва футбол!

Сурияга қарши ўйинимиз бўлаётганда-ку, ҳали умид шарпаси мавжуд эди, аммо Қатардаги ўйин ўша умиддан сўнг сизиб кирган айрилиқнинг нигоҳи билан бошланди. Бир дақиқа сукут билан бошланди. Ўз соҳамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, Доҳадаги ўйин умуман ёқмади, аниқроғи, ҳар доимгидек биринчи бўлимни энг ёмон қирқ беш дақиқаликларимиз сирасига кирита оламан. Лекин гап шунда эдики, мен бу ўйинни олдинги баҳслардагидан фарқли равишда соҳамдан келиб чиқиб эмас, ЎЗБЕКИСТОНЛИГИМдан келиб чиқиб томоша қилдим. Менга бу йигитларнинг қандай ўйнаши энди фарқсиз бўлиб қолганди. Тактика ва яна алламбало таҳлилларнинг зарурати иккинчи даражага тушиб кетганди. Мен фақат битта нарсани тушунардим: Бугун нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Бўлди! Бир дақиқалик сукут билан бошланган ўйинда мағлубиятга учраш мумкин эмас, деб ҳисоблардим, тамом! Шу боис ҳам, бошқа ўйинларни кузатганим сингари бу баҳсни асабий ҳолда кузатмадим. Кимдир, нимадир қилиб гол уришини ич-ичимдан ҳис қилиб ўтирдим. Бу ўйинда Қатардан кучли жамоа бўлса ҳам, биз эса, бундан ёмон ўйнасак ҳам енгардик, деб ўйладим ва бу қарорим ўта қатъий эди негадир. Ютдик. Сашанинг ажойиб ҳаракатлари ва худди олдинги ўйинлардагидек бўйдор ҳимоячиларимизнинг бу узатмага “лаббай” дейишлари...

Одамда сезиш қобилияти бўлади. Бу қобилият ҳам ҳар доим ишлайвермайди. Кўпроқ дардга чулғаниб қолган лаҳзаларда ўз бўйини кўрсатса керак. Ташвишли онлар инсоннинг шуъурини булутлардан тепароққа кўтаради, деб бежизга айтишмаган-да... Шу голга қадар икки терма жамоа маъжозий маънода сукут сақлашди. Кўрдингиз. Гоҳида тўп дарвоза устунига тегса, гоҳида Лобановнинг қўлини топиб келди. Ҳаммасини индамай томоша қилдик ва охирида гол уриши лозим бўлган жамоа ўз сўзини айтди. Барибир. Омад кучлиларга кулиб боқади, деган гап бор. Бу нақл ҳам аслида нисбий. Баъзан кучсизроқ ўйнаганлар ҳам енгиб кетади. Доҳадаги баҳсда эса, омад кимга келишини яхши биларди. Мезбонларни алқашга ҳаққи йўқ эди.

Омадни берган Зот шу қадар бизни дўсти қилиб олгандики, икки-уч соат олдин нариги икки ўйинни ҳам дурангларга буркаб ташлади. Ваҳоланки, иккала ўйинда ҳам аниқ фаворит ва аниқ аутсайдер бор эди. Натижада, биринчи ўринга чиқиб олдик. Уйимизда қаторасига икки ўйинни ўтказишимизни ҳисобга олсак, йилни шу ўринда тугатишимиз ҳам мумкин. Ҳай, булар-ку кейинги ишлар ва уларнинг ҳозирги ҳолатга у қадар алоқаси ҳам йўқ. Юқорида айтганим, футболдаги муваффақият миллат учун жуда зарур эди. Шу, холос. Нега десангиз, юу спорт турида бир йигит енгмайди, бутун жамоа енгади. Тўқсон дақиқа елкама-елка ўйнаган, бир-бирининг ҳолатини яқиндан тушунган, бириси ака, бириси ука бўлган йигитлар бир жамоага айланиб енгадилар. Бутун ўйин давомида бир-бирларига тинмай далда берадилар, хатоларини ёпадилар, гол бўлса, ҳаммалари бир-бирларини қучоқлаб кетадилар. Ушбу онларда голни ким урганию, унга ким оширгани ҳеч кимни қизиқтирмайди. Кейин бошланади ҳаммаси: ким оширди, ким урди, такрорий лавҳани кўриш керак, деган гап-сўзлар... Кейинчалик газета саҳифаларида қай бир ўйинчи “халоскор” ё “гол муаллифи” деб ёзилар, аммо бу ғалаба ҳамманики - майдонда ўйнаган, ҳаттоки ўйнамасдан захира ўриндиғида томошабиндан қолишмаган йигитларники ҳам ҳисобланади, сезганмисиз шуни? Унинг тепасида турган мураббий-да ўша жамоанинг бир бўлагига айланиб кетади. Енгилса айбдор саналадиган мураббий ғалаба онларида жамоанинг оддий бир вакилига дўнади, эшитяпсизми, оддий вакилга..?!

Ғалабалар ҳам ҳар хил бўлади. Аслини олганда, бундан-да иродали ғалабалар шоҳиди бўлганмиз. Бундан ўн карра чиройли ўйнаб енгган ўйинларимиз ҳам бор. Бироқ, Доҳадаги ғалаба улардан бир жиҳати билан фарқ қилиб қолади энди: Бу ғалаба майдонда ўйнаган терма жамоамизнинггина ғалабаси эмас, бу чин маънода ЎЗБЕКИСТОНнинг ғалабасига айланди. Том маъода. Чунки бошқа ҳеч қайси ўйинда ГОЛ БУНДАЙ НИШОНЛАНМАГАН! Ишонаверинг, бутун мамлакат голни бир хил нишонлади... 

Манба: "Чемпион" газетаси
Киритилди: 12:21, 13.09.2016.
Ўқилди: 10306 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.