Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Америкалик спортчилар тақиқланган дориларни қабул қилган. Бу қонунийми?

Баҳо:
+ | -

Хакерлар Жаҳон аксилдопинг агентлиги (WADA)нинг маълумотлар базасини бузди ва кўплаб ҳужжатларни эълон қилди. Уларга кўра, америкалик баъзи машҳур спортчилар тақиқланганлар рўйхатида турган дори воситаларини қабул қилган. Бунда гап теннисчилар Винус ва Серена Уильямс, гимнастикачи Симона Байлз ва баскетболчи Елена Dellэ Донн ҳақида бормоқда, деб ёзади Meduza.

Улар допинг қабул қилганми?
Йўқ. Ҳар ҳолда, хакерлар эълон қилган ҳужжатларга асосланиб, улар допинг қабул қилган деган хулосага келиб бўлмайди. Гап шундаки, спортчилар ўткир ёки сурункали касалликлардан даволаниш учун тақиқланган дорилар рўйхатига киритилган воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бундай кўринишдаги истиснога эҳтиёж сезган спортчи «Терапевтик қўллаш» учун махсус рухсатномани олиши керак.

Бу спортчилар шундай рухсатномаларни олганми?
Ҳа. Хакерлар айнан ўша рухсатномаларни чоп этган. Қўшимчасига, Байлз ва Dellэ Донндан Рио Олимпиадаси вақтида олинган намуналар ижобий натижа берганини ҳам илова қилинган. Таҳлиллар вақтида бу спортчиларга истеъмол қилиш учун рухсат этилган дори воситаларининг излари топилган.

Демак, допингга рухсат берилган?
Йўқ. Бу каби рухсатномаларнинг берилиши махсус қоидалар асосида тартибга солинади. Рухсатномаларни тақдим этувчи тиббий комиссия дори воситаси (ёки даволаш услуби) спортчининг кўрсаткичларига таъсир этмаслиги, аксинча, фақат касаллик белгиларига қарши курашишига ишонч ҳосил қилиши керак. Бу — рухсатномани бериш вақтидаги талаблардан бири, холос.

Яна қандай талаблар бор?
Комиссия рухсат берилиши сўралаётган дори воситаси ёки даволаш услуби спортчига ҳақиқатан ҳам зарур эканига ишонч ҳосил қилиши керак. Зарурат қуйидагича аниқланади: агар бу дори ёки методдан фойдаланилмаса, спортчининг саломатлиги кескин ёмонлашади. Яна бир шарти — даволашнинг бошқа муқобил йўли умуман бўлмаслиги керак. Агар спортчи ўз саломатлигига бошқа тақиқланган дори воситалари ёки методлари сабаб зарар етказиб, энди бошқа тақиқланган дори воситалари ёки методлари орқали соғлигини тиклаб олмоқчи бўлса, унга рухсатнома берилмайди.
Рухсатномани олиш учун спортчи комиссияга барча керакли тиббий ҳужжатларни юбориши ва унинг сўрови барча талабларга мос келишини асослаб бериши керак. Рухсатнома белгиланган бир даврга ва дорининг маълум бир дозаси учун берилади.

Тақиқланган дорилардан фойдаланиш америкаликлар спортчиларга нима учун керак бўлган?
Чоп этилган ҳужжатларда бу ҳақда маълумот йўқ — тиббий сир талабларини бузмаслик учун WADA маълумотлар базаси бу каби ахборотни ошкор қилмайди. Симона Байлз Twitter’даги саҳифасида тақиқланган препаратларни эътибор танқислиги ва гиперфаоллик синдроми (ETГС) туфайли қабул қилганини билдирди. Ҳужжатлардан англашиладики, унга Фокалин (Фоcалин ХР) препаратини қабул қилишга рухсат берилган, шу сабабли ундан олинган намуналарда тақиқланган метилфенидат ва амфетамин моддалари топилган.

Елена Dellэ Доннда ҳам, афтидан, худди шундай ташхис. Унга ETГСдан даволанишда ишлатиладиган Аддерол (Аддералл) препаратини қабул қилишга рухсат этилган. Ҳужжат изоҳида спортчига ҳар йили мазкур касаллик юзасидан тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида тавсия берилган.

Опа-сингил Уильямс билан боғлиқ вазият эса унчалик аниқ эмас — улар кўплаб ҳар хил препаратларни қабул қилган. Ҳар иккисида ҳам саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борлиги маълум: Винусга астма ва Шегрен синдроми ташхиси қўйилган, Серена эса 2010 йили жуда жиддий жароҳат олган эди. Эҳтимол, улар тақиқланган препаратларни бошқа касаллик ва шикастланишлар сабаб қабул қилгандир.

Эътибор танқислиги синдроми — бу жиддий нарсами?
Бу — мураккаб савол. Бир томондан, эътибор танқислиги синдроми — расман тан олинган ва (айниқса АҚШда) жуда кенг тарқалган синдром. Номидан ҳам англаш мумкинки, ETГС билан хасталанган кишилар бир ишга диққат-эътиборини қарата олмайди, уларда тез-тез гиперактивлик билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Синдром одатда болаликда пайдо бўлади. ETГСли ўқувчилар таълимда қийналади, хулқи билан боғлиқ жиддий муаммолар бўлади. Бундай ташхисли катталар эса ишлашга, янги шароитларга мослашишда қийинчиликка дуч келади. Синдром ҳамроҳ касалликлар, масалан, депрессия билан бирга кечиши мумкин. Бошқа томондан эса, кўплаб шифокорлар ETГСни алоҳида синдром деб ажратиш шарт эмас, деб ҳисоблайди; бу мавзу кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Баҳсларнинг мураккаблиги шундаки, ETГСни анализлар ёрдамида аниқлаб бўлмайди — шифокорлар бундай ташхисни шикоятлар, ота-онанинг фикрлари, шахсий кузатувлар асосида чиқаради. Синдром мавжудлиги тарафдорларининг бир асоси тахминан шундай жаранглайди: бу каби синдромли кишиларни самарали даволаш йўли борлиги исботланган, демак, синдром мавжуд.

ETГСли спортчи тақиқланган дорини қабул қилмаса, аҳволи жуда ёмон бўлиб қолмас?
Ёмон бўлиб қолиши ҳам мумкин. Тақиқланган препаратлардан фойдаланиш бўйича рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилувчи комиссияларнинг йўриқномасида қайд этилган: ETГС билан хасталанган одамлар ўз дориларини мунтазам қабул қилади ва бу жараённи тўсатдан тўхтатиш беморнинг аҳволини оғирлаштириши, қайта тикланиш учун эса кўп вақт талаб этилиши мумкин.

Спортчилар препаратларни қабул қилиш учун, ким билсин, ўзини шундай касалга ҳам солса керак
Буни, албатта, инкор қилиб бўлмайди. 2006 йили АҚШ Бош бейсбол лигаси бейсболчиларига Аддерол қабул қилиш тақиқланди. Келаси йили эса эътибор танқислигидан азият чекаётган ўйинчилар сони 28 дан 103 нафаргача кўпайди. Бу ҳолат спортчилар тақиқланган дори воситасини олиш йўлида ғирромлик қилаяпти, деган шубҳага ҳам сабаб бўлди. Бироқ бейсболдан келтирилган бу мисол Байлз ва Dellэ Донн ҳам ўз касаллигини саҳналаштирган, дейишга асос бўла олмайди.
Тақиқланган препаратлардан фойдаланиш учун рухсатномалар кўп спортчиларга бериладими?
Йўқ. WADA маълумотларига кўра, 2014 йил давомида спорт ташкилотлари жами 255 та шундай рухсатнома берган. Миқёсни тўлароқ ҳис қилиш учун, опа-сингил Уильямслар, Симона Байлз ва Елена Dellэ Донн иштирок этадиган спорт турлари статистикасига назар солган маъқул. Енгил атлетикачиларга 2014 йили 13 та, баскетболчиларга бешта, теннисчиларга эса атиги учта рухсатнома берилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:15, 15.09.2016.
Ўқилди: 7233 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.