Англия чемпионати доирасидаги Лондон дербисида "Арсенал" футболчиси Месут Ўзил "Челси" устидан ғалаба қозонишда катта ҳисса қўшди ва Лондон шаҳрини қизил рангга бўяб ташлади.
2. Параддаги буқалар
Италия чемпионатида "Торино" клуби Римнинг "Рома" жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгач, Франческо Тоттининг 250-юбилей голи ҳам унут бўлди.
3. Римлик гладиатор
Римлик гладиатор Франческо Тотти 27 сентябрь куни ўзининг 40 ёшини қарши олди. У шу ёшида ҳам бемалол яхши ўйин намойиш этишини исботлаб келмоқда.
4. Сэм Эллердайс ва Sting
Инглиз матбуоти муқоваларини безаган Сэм Эллердайснинг суратларидан шундай хулосага келиш мумкинки, у тез орада мураббийлик фаолиятини якунлаб, кинога қайтиб қолиши мумкин.
5. Ўзил "Реал"ни қўмсамоқда
"Арсенал" жамоасининг ишончли футболчисига айланиб олган Месут Ўзил аслида ҳамон Мадридга қайтиши ҳақида ўйламоқда. Гарчи клуб билан янги шартнома имзолаган бўлса-да, хаёллари "Реал" билан.
6. 20 йил!
"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер ўзининг клубдаги фаолиятига 20 йил бўлганини нишонламоқда. Лекин у барқарорлик намойиш этиб, совринларга эга чиқа олармикан, шудир масала!
7. Шварцнегр ва Саншеш
Бундеслигадаги "Бавария" ва "Кёльн" жамоалари ўртасидаги учрашувда машҳур киноактёр Арнольд Шварцнегрни кўришган. Балки у мюнхенликлар таркибидаги "йиртқич" Саншешни излаб келгандир.
8. Балотеллидан гол ва қизил
Марио Балотелли "Ницца" таркибида "Лорьен"га қарши майдонга тушди ва сўнгги дақиқада жамоасининг ғалаба голини киритди. Аммо футболкасини ечгани учун иккинчи сариқ карточкасини олиб, шу заҳотиёқ майдонни тарк этди.
9. Клопп ва Туре
"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп клубдаги бир йиллик юбилейини нишонламаслигини айтиб ўтди, чунки унинг бошқа ташвиўлари етарли. Лекин Яҳё Туре ўз юбилейини байрам қилиши мумкин, бемалол...
10. Ўқланган қурол
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Мемфис Депай ўзини "ўқланган қурол" дея таърифлаганди. Аммо ҳозирча бу "қурол" занглаб қолган шекилли, иш бермаяпти ёки Моуриньо "отиш"ни билмаяпти.
11. Месси — "Реал" мухлиси
Мадриднинг "Реал" жамоаси футболчиси яқинда интервью бериб, Месси лақабли ити ҳақида гапираркан, у туғилганидан бери "Реал"га мухлислик қилишини таъкидлади.
12. Мессисиз байрам
Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Куадрадо, Суарес, Алексис Санчес ва Неймар ўз терма жамоалари сафларида ишончли ҳаракат қилишди. Лекин Месси ҳамон жароҳати туфайли футбол байрамларидан қуруқ қолмоқда.