Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Кахи Махарадзе: "Бундан буён очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"

Баҳо:
+ | -

Бугундан олий лигада 25-тур учрашувларига старт берилди. Кун доирасидан ўрин олган қизиқарли беллашувлардан бирида “Локомотив” ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Асосан “Темирйўлчилар”нинг устунлиги остида ўтган ўйинда “Локо” 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. Матч якунлангач жамоа етакчиларидан бири Кахи Махарадзе клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Учрашув қандай ўтди? Қайд этилган натижадан мамнундирсиз…
- Ўйинни яхши ўтказдик. Бутун баҳс давомида рақибдан яккакурашларда устун келишга ва яратилган барча вазиятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Якунда ҳисоб йирик кўриниш олди. Бундан хурсандмиз, албатта.

- Рақиб жамоа бугун у қадар катта қаршилик кўрсата олмади. “Қўқон-1912”дан бундай ўйин кутганмидингиз?
- Рости, рақибнинг бизга жиддий қаршилик намойиш этишини кутгандик. Биласизми, бу – футбол. Ўйиннинг қандай кечишини олдиндан айтиб бўлмайди. Рақиб бугун ёмон ўйин кўрсатмади. Лекин биз ўз устунлигимизни намойиш қила олдик. Деярли ҳар жабҳада имкониятни бой бермасликка уриндик ва ўйлашимча, буни уддалай олдик.

- Учрашувдаги дастлабки голга муаллифлик қилдингиз. Гол киритиш жуда ёқимли бўлган бўлса керак…
- Ҳа, албатта! Анчадан бери гол киритмаётган эдим. Шу сабабли ҳам рақиб дарвозасини ишғол этиш – жуда ҳам ёқимли бўлди. Биласизми, сўнгги бор айнан “Қўқон-1912” жамоасига гол ургандим. Бугун ҳам шу жамоа дарвозасига йўл топа олдим. Бундан хурсандман, албатта. Энг муҳими эса – “Локомотив” керакли 3 очкога эга бўлди ва бунга мен ҳам ўз хиссамни қўша олдим.

- Учрашувни ярим ҳимоя чизиғида бошладингиз ва кейинроқ ҳимояга ўтдингиз…
- Ҳа, нимани назарда тутаётганингизни тушундим. Мен аслида таянч ярим ҳимоячисиман. Асосий вазифам – рақиб ҳужумларини бузиш ва ҳимоячиларга ёрдам бериш. Шунингдек, жамоа ҳужумларини ташкил этишда ҳам қўлдан келганча наф келтиришга уринаман. Ростини айтадиган бўлсам, менга қайси позицияда ўйнашнинг унчалик аҳамияти йўқ. Энг муҳими – жамоамга фойда келтирсам бўлгани.

- Олдинда “Локомотив”ни жуда зич ўйинлар тақвими кутиб турибди…
- Ҳа, бу ой сўнггига қадар деярли ҳар 3-4 кунда ўйин ўтказамиз. Жамоамизда яхши ижрочилар йиғилган. Қолаверса, захира ўриндиғимиз ҳам анча бой. Ўйлашимча, олдинда турган ўйинларни ҳам яхши даражада ўтказа оламиз. Зеро олдимизга чемпион бўлиш вазифаси қўйилган экан, биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқишимиз лозим бўлади. Шу боисдан ҳам энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:33, 14.10.2016.
Ўқилди: 8252 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.