Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Арсенал» ҳам Альварес трансфери бўйича «Атлетико»га йирик таклиф тайёрлади

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Мадриднинг «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш учун жиддий қадам ташлади. Бу ҳақда аргентиналик таниқли футбол инсайдери Вероника Брунати ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Инсайдернинг берган маълумотларига кўра, «канонирлар» аргентиналик форвард учун «матрасчилар»га 100 миллион евро нақд пул ва ўз таркибидаги футболчилардан бирини беришга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга, ушбу трансфер пойгасида Лондон клубининг рақобатчиси ҳам анча фаол. Бундан аввалроқ Франциянинг «ПСЖ» клуби Альварес учун анча жозибалироқ — 120 миллион евро ва икки нафар ўйинчисини таклиф қилгани хабар берилган эди. Брунати ўз манбасида Париж клубининг ушбу таклифини ҳам тасдиқлаган.

Журналистнинг қўшимча қилишича, ҳужумчининг ўзи ҳозирча трансфер миш-мишларига чалғимасликни лозим топган. Альварес яқин кунлар ичида ўз келажаги ва кейинги режалари борасида ОАВга ҳеч қандай баёнот бермоқчи эмас.

Киритилди: 00:34, 30.05.2026.
Ўқилди: 1887 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик