Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Рафиньянинг ҳолати ҳақида изоҳ берди. Аввалроқ ҳужумчи миллий жамоа ўйинида жароҳат сабаб танаффусда алмаштирилгани хабар қилинган эди.
"Рафинья жароҳат олмади, у шунчаки енгил ноқулайлик ҳис қилди. У дам олиши учун уни алмаштиришимга тўғри келди. Тиббий хулосани олганимиздан сўнг, уни "Барселона"га қайтариш ёки шу ерда қолдириб, кейинги ҳаракатларимизни белгилаш ҳақида қарор қабул қиламиз.
Мен ундан жароҳат олган-олмаганини сўрадим, у эса: "Менда ҳаммаси жойида", деб жавоб берди", — дея Анчелоттининг сўзларини Goal келтиради.
Бразилия терма жамоаси Австралияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.













