Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"да ўн йил ишлаганидан сўнг таътилда. Айни пайтда испаниялик мутахассис мураббийликка қайтишни режалаштирмаяпти, аммо узоқ вақт ишсиз қолишни ҳам истамайди.
El Nacional маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола ва "Барселона" президенти Жоан Лапорта ўртасида суҳбат бўлиб ўтган.
Унда Гвардиоланинг клубда муайян лавозимни эгаллаши, масалан, академияни бошқариши ёки Деку ва Кркич билан спорт йўналишида ишлаши мумкинлиги муҳокама қилинган.
Бироқ Гвардиола бу таклифни рад этган. У яқин келажакда яна мураббийлик фаолиятига қайтишни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, Хосеп кейинги иш жойи сифатида бирор мамлакат терма жамоасини бошқаришни афзал кўриши айтилмоқда.
Аввалроқ "Трабзонспор" ҳам Гвардиолани бош мураббийликка таклиф қилишга урингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.













