ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган «Британия дербиси» - Англия – Шотландия (3:0) ўйинида эҳтирослар денгиздек мавжланди.
Мухлислар ҳам бундан четда қолишмади ва стадионда ўзаро муштлашув уюштиришди. Шотландиялик бир мухлис эса қонга буланганига қарамасдан, ўйинни охиригача томоша қилди.