"ПСВ" яримҳимоячиси Александр Зинченко ўзининг "Манчестер Сити"дан ижарага олиниши ҳақида гапирди.
"Фақат "Манчестер Сити"да қолиш ниятим бор эди. Хитой турнесидан сўнг мени ижарага беришларини билдим. Пеп мени суҳбатга чақирди. Бунгача фақат ўйин ҳақида гаплашган эдик. Европа чемпионати ҳақида сўрамади, бир куни машғулотда узун пас бериб: "Зина, украинча усул, кўряпсанми" деди.
Турнедан сўнг мендан сўрашди: "Нима қилишни истайсан?" Мен: "Шу ерда қолишни" деб жавоб бердим, ахир бу бебаҳо тажриба. Улар менга "ПСВ"дай жамоага ўтишим яхши бўлишини айтишди, бу чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа. Шунда Пеп: "Бу ерда қолишинг мумкин, аммо 5-7тадан ортиқ учрашувларда ўйнай олмайсан, ахир жамоада катта рақобат бор" деди. Албатта, дастлаб бундан хурсанд бўлмадим, ахир орзуларим бошқача эди. Аммо ҳозир буни олдинга ташланган қадам деб ҳисоблайман, "ПСВ" - тарихи бор жамоа, топ-жамоа. Аммо "Сити" барибир "Сити". Базасида 17та майдон бор. Яна нима дейишим мумкин?
Биз Гвардиола билан келишиб олдик, бир йилдан сўнг жамоага қайтаман. Ҳаммаси ўзимга боғлиқ", - дейди Зинченко.