Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Роналду ва Месси"

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай соҳанинг буюк даврларига қарайдиган бўлсак, албатта ва албатта, икки буюк даҳо, икки буюк олим ва икки буюк саркарда бир пайтда яшаган бўлишади. Истиснолар бўлиши мумкин, бироқ умумий қоида шу. Бугунги кун футболи ҳам ўша буюк тўқнашувлар даврига тўғри келиб қолди. 

Бирда ўғлим савол берганди: “Майк Тайсон нима учун Муҳаммад Али даражасида буюк бўла олмаган, ваҳоланки, у ҳам аср боксчиси эди-ку?” Жавобим қисқача бўлган: “Тайсон ўз даврида ўзига том маънода тенг келадиган рақобатчи топа олмади!”

Йўқ, инкор қилишга ошиқманг, Майк жуда кўп енгилган-ку, деб. Аслида, бу мағлубиятларга ҳам ўша ҳолат сабабчи. Ҳақиқий рақобат йўқ жойда инсон пастга шўнғийди.

Жуда ўхшаш манзараки, шундай рақобатсизлик Марадонанинг ҳам бошига етган. Одам ўз тенгини топа олмаса, бошқа нарсаларга эътибор беришни, ўзининг танҳолигидан сармаст бўлишни бошлайди. Уни олдинга ундаб туриш учун албатта қанақадир кураш керак!

Бугунги кунда дунёнинг энг сара юлдузлари Месси ва Роналдунинг ўрнида туришни орзу қилишади. Ҳатто иккинчи ўринни олган пайтида ҳам. Ваҳоланки, иккинчи ўрин бу икки юлдуз учун ҳақоратдек янграйди. Сўнгги ўн йиллигимиздаги мана-ман деган футболчилар Швейцариядаги маросимга фақат учинчи ўрин учун боришмоқда, ёмон томони буни олдиндан билишади ва янада даҳшатли томони – бориб, Гризманнга ўхшаб “мана шу инсонлар билан бирга туришдан фахрланишларини”  айтиб келишади.

Ёшлигимда эшитганим бор эди – Пеле ва Гарринча оз бўлса ҳам жаҳон мухлисларини шу қадар ўзларига қаратишган. Бироқ, уларнинг иккиси бир жамоада ўйнашган. Зидан ва Роналдо ўртасидаги оз-моз ташашишларга ҳам иккисининг бир клубда ўйнагани салбий таъсир ўтказган.

Хуллас, фақатгина мана шу икки юлдуз яшил майдонга ташриф буюриб, дунёдаги ҳамма мухлисни қоқ ўртадан бўлиб қўя олишди. Бошқа даврларда нари борса, бешга ё тўртга бўлинишлар мавжуд эди. Бу иккисининг дастидан, шу иккисининг ўртасидаги курашдан юзага келган тўқнашув Испания футболини мисли кўрилмаган даражада ривожлантириб юборди. Тинмасдан АПЛ ўйинларини томоша қилгувчилар ҳам шу иккиси деб ла-лигани энг кучли чемпионат дейишга мажбур бўлдилар.

Уларнинг бу курашда бир-бирига далда бериб турганига энг катта сабабни мен Роналду ва Мессининг бир-бирига умуман ўхшамаслигида деб биламан. Аслида улар ўртасида КИМ ЗЎР деган саволни бериш ҳам нотўғридек туюлади. Чунки бирида топилган сифат наригисида йўқ. Биридаги услуб иккинчисига тамоман ёт. Улар курашга танлаган майдонни ҳам қаранг-да энди – азалдан бир-бирига рақобатчи бўлган ва сиёсий жиҳатдан бир-бирини кўрарга кўзи йўқ жамоалар!

Бирисининг босиқлиги иккичисига ярашмайди. Наригисининг телбалиги бунисига тамоман зид. Иккиси ўз характери билангина зўр бўла олишганини ва бундан кейин ҳам зўр бўлиш учун ўз табиатларига содиқ қолишлари лозимлигини билишади. Ҳатто рақамлари ҳам бошқача.

Оилавий томонига ўтмоқчи эмасману, аммо уларнинг бу масалада ҳам тутган мавқифлари бир-бирига тескари. Иккисидаги ўхшаш жиҳат – ўғиллари борлиги, холос. Шунда ҳам уларнинг туғилишида турличалик мавжуд. Албатта, ҳаммаси табиатга боғлиқ.

Ҳа, ана шу бир-бирига умуман ўхшамаган йигитлар Каканинг олдида бир зум 2 ва 3-ўринларда туришгач, буёғига ҳаммани ўзларига қаратиб келишмоқда. Бири қўйиб, бошқаси олади Олтин тўпни.

Сўрашингиз мумкин, нима учун Роналду ғолиб бўлган пайтда Мессини ҳам аралаштирасан, деб. Жавобим оддий: Уларни бир-биридан айри ҳолда гапириб бўлмайди. Энди, бўлмайди. Буниси олди нима Олтин тўпни, буниси олди нима? Ҳали кўрасиз, бу мақолани кейинги йил ҳам сал ишлаб чоп этсак керак. Сарлавҳадаги номлар алмашади нари борса...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:16, 13.12.2016.
Ўқилди: 22032 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.