Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Чемпионлар лигаси. Оралиқ ҳисоб-китоб

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ўтган ҳафта Европа Чемпионлар Лигаси-2016|2017нинг 1|16 финал босқичи жуфтликлари аниқланди. Гуруҳ раунди якунларига тўхталсак, айрим кўрсаткичлар кўпчиликни ҳайратлантириши тайин. Мисол учун, ЧЛдан чиқиб кетган «Ростов»ни олайлик. Ростовликлар энди курашни ЕЛда давом эттиришади. Лекин Қурбон Бердиев томонидан тузилган «банда»нинг асосий турнирда «плей-офф»га чиқолмаганида дейлик, қўрқинчли ёки хижолат тортишга мажбур қиладиган жойи йўқ. Ахир «Бавария» ва «Атлетико»дек клубларни йўлланмадан бенасиб қолдириш бу жамоа учун деярли иложсиз вазифа эканлиги бошиданоқ маълум эди. Асосийси, «Ростов» турнирда муносиб кўринди. Яъни Қурбон Бекиевич шогирдлари барча ўйинларда гўёки, 500 фоиз куч сарфлашди. Бошқача айтганда, борларини беришди, керак бўлса, майдон майсасини «чайнашди». Уларнинг қандай югурганлари эса умуман бошқа масала. Хўш, ростовликлар қандай югуришди? ЧЛ баҳсларида иштирок этган юзлаб футболчилар, шу жумладан, евроаренанинг бош юлдузлари ва энг меҳнаткашлари орасида кўп масофа босиб ўтиш бўйича мутлақ яхши натижани «Ростов» вакили қайд этди. Ушбу тиниб-тинчимас чопқир - Александр Гацкан дейлик, Лионель Месси каби иқтидорли эмасдир, аммо молдовалик йигитнинг худди «ўт олган»дек югуриши айни ҳақиқат.

ЮГУРИШ МУСОБАҚАСИ

Демак, Александр Гацкан гуруҳ босқичи ўйинларида нақ 71 364 метр масофани босиб ўтди. Бу Бостон ёки шунга ўхшаш бошқа таниқли марафонлар масофасидан 29 километр кўпдир. Тиниб билмаслар рейтингининг иккинчи поғонасидан «Атлетико»нинг чинакам меҳнаткаш йигити Габи ўрин олди. Кучли учликни эса Игорь Акинфеевни «дубль» билан «сийлаган» Деле Алли якунлаб берди. Табиийки, инглиз футболчиси бундай натижага эришиш учун доимгидек, майдонда ҳаракатчанлиги билан ажралиб турди. У айниқса, бўш ҳудудга чиқиб бориш йўлида кўп югуради. Айтиш жоиз, фахрий рейтингнинг 11-қатори Кристиан Нобоага насиб этди. Александр Головин эса охирги турга қадар энг кўп масофа босиб ўтган 3 нафар футболчидан бири бўлиб турганди. Агар у «Уэмбли»даги ўйиннинг иккинчи бўлимида захира вакили билан алмаштирилмаганида, рўйхатда кучли бешликдан жой оларди. Якунда ЦСКАнинг ёш аъзоси 18-қаторга тушди, аммо у Гацкан ва бошқаларга нисбатан 40-45 дақиқа кам ўйнаган.

1. Александр Гацкан («Ростов») - 71 364 метр (544 дақиқада)

2. Габи («Атлетико») - 71 347 метр (544 дақиқада)

3. Деле Алли («Тоттенхэм») - 71 341 метр (538 дақиқада)

4. Коке («Атлетико») - 70 813 метр (522 дақиқада)

5. Скотт Браун («Селтик») - 70 705 метр (545 дақиқада)

Факт. Лионель Месси («Барселона») бу борада атиги 254-натижани қайд этди. У гуруҳ босқичида жами 457 дақиқа тўп суриб, 39 341 метр масофани босиб ўтди.

ТЎП УЗАТИШ МУСОБАҚАСИ

Унаи Эмери шогирдлари тўп узатишда илғорлар. Испан мутахассиси биргина «Спартак»да ўз фалсафасидаги ўйинни йўлга қўёлмаган ёки бунга улгурмаганди. Зеро, бунгача «Севилья»ни равон «трасса»га чиқарган Эмери мана, «ПСЖ»да ҳам ўзига хос услуб, характерли тактикани жорий этяпти. Бу ҳазил иш эмас, боз устига, у доимо натижани кўзлайдиган клубда атиги дебют мавсумини ўтказмоқда. Қаранг, «Арсенал», «Базель» ва «Лудогорец» жамоалари билан битта гуруҳда ўйнаган «ПСЖ» мағлубият нималигини билмади. Бунда тўпни аниқ-тиниқ назорат қилиш катта аҳамият касб этгани тайин. Хуллас, парижликлар рақибларнинг ҳужум уюштириш имкониятларини минимал даражада пасайтириш уддасидан чиқишди. Албатта, «Барселона» ва «Бавария» жамоаларида тўп назорати кўрсаткичи яхшироқ, бироқ уларнинг бу масалада анчадан буён рақобатдан холи эканликларини унутмаслик керак. Бошқа иштирокчилар орасида эса айнан «ПСЖ» комбинациялар қироли: 59 фоизлик назорат ва 4016та «пас». Футболчиларни алоҳида олсак, Марко Верратти тенгсиз. Ҳа, Унаи Эмерининг энг «тушуниб бўлмас» шогирди узатма бобида энг яхши натижага эришди. Унинг жами 552та уринишидан 502таси аниқ чиққанини ҳам айтиш ўринли. Тўп узатиш бўйича иккинчи яхши кўрсаткич «Севилья»даги Стивен Н~Зонзига тегишли - 510та «пас» (470таси аниқ). Айтганча, у ҳам Эмерининг шогирди, фақат собиқ қўшимчаси билан. «Пас» бериш пойгасида 3-ўринга испан мураббийининг яна бир шогирди - Тьяго Мотта жойлашди. Бу футболчининг жами 497та узатмасидан 470таси аниқ чиқди. Россия клублари вакилларига келсак, «пас» бўйича энг юқори кўрсаткич «армиячи» Бибрас Натхога тегишли. Тўғри, у 226та узатма билан умумий жадвалда атиги 133-ўринни эгаллади.

1. Марко Верратти («ПСЖ») - 552та «пас», 502таси аниқ

2. Стивен Н~Зонзи («Севилья») - 510та «пас», 470таси аниқ

3. Тьяго Мотта («ПСЖ») - 497та «пас», 470таси аниқ

4. Габи («Атлетико») - 493та «пас», 446таси аниқ

5. Коке («Атлетико») - 493ат «пас», 445таси аниқ

Факт. «Тоттенхэм» голкипери - Уго Льорис «пас» масаласида анча-мунча майдон футболчиларини ортда қолдирди - 229та узатма. Таққослаш учун айтсак, «Ростов»нинг энг кўп «пас» берган футболчиси Кристиан Нобоа атиги 221 марта уринишни амалга оширди. Умуман, Льорис бу борада нафақат «Ростов», балки ЦСКА етакчисидан ҳам яхшироқ натижага эга.

ЗАРБА БЕРИШ МУСОБАҚАСИ

Криштиану Роналду! Яна ким бўлиши мумкин? Замонавий футболнинг бош юлдузи рақиб дарвозасини тинмай ўққа тутишни хуш кўради. У гуруҳ раунди ўйинларида нақ 33 марта зарба йўллади, тўғри, шундан атиги 10таси аниқ чиқди, холос. Аниқ зарбалар сони бўйича эса ЧЛ бош тўпурари Лионель Месси олдинда - 13та. Бунинг учун у 23та уринишни амалга оширди. Аниқ зарбалар жадвалининг юқори ўнлигида Россия лигаси вакили ҳам бор - Эрон термаси ҳужумчиси Сардор Азмун. «Ростов» вакили жами  7 марта тўпни рақиблар дарвозаси томон тўғри йўллади. Шунинг баробарида унинг ҳисобида бирорта ноаниқ зарба йўқ. Демакки, Сардорнинг уринишлари гол ёки дарвозабон ижросидаги «сейв» билан тугаган.

1. Криштиану Роналду («Реал») - 34та зарба, 10таси аниқ

2. Эдинсон Кавани («ПСЖ») - 27та зарба, 10таси аниқ

3. Лионель Месси («Барселона») - 23та зарба, 13таси аниқ

4. Роберт Левандовски («Бавария») - 22та зарба, 8таси аниқ

5. Феррейра Карраско («Атлетико») — 21та зарба, 10таси аниқ

Изоҳ: ҳимоячилар томонидан «тўсиб» қўйилган зарбалар ҳам ҳисобга киритилган.

Факт. Криштиану Роналдунинг зарба бобидаги нақ 70,58 фоиз уриниши омадсиз тугади. Таққослаш учун келтирсак, «Реал» вакилининг 34та зарбасидан 14таси хато бўлса, «Ростов» ҳужумчиси Сардор Азмун ижросидаги 7та уринишнинг барчасида тўп дарвозага аниқ борди.

БУРЧАК ТЎПИ ТЕПИШ МУСОБАҚАСИ

Биз мақтаган «Ростов» 6та ўйинда атиги 11 марта бурчак тўпи тепди ва бу энг паст кўрсаткичдир («Лудогорец» ҳам айнан 6 марта корнер бажарди). Муҳими, бу ҳолат Бердиев жамоасининг 6та гол уриб, бинойидек натижа қайд этишига тўсқинлик қилмади. ЦСКАда корнерлар сони анча кўп - 23та. Бироқ бу ҳам 32та жамоа натижаси орасида 8-паст кўрсаткич ҳисобланади. Рейтинг етакчилари - «Наполи», «ПСЖ» ва «Тоттенхэм». 155та бурчак тўпи шу 3та иштирокчи ҳиссасига тўғри келди.

1. «Наполи» - 56та

2. «ПСЖ» - 53та

3. «Тоттенхэм» - 46та

4-5. «Манчестер Сити» - 41та

4-5. «Реал» - 41та

Факт. Бурчак тўпига йўл қўймаслик бобида «Бавария»га тенг келадиган жамоа йўқ. Рақиблар 6та ўйинда Мюнхен клуби жарима майдонига қарата атиги 10 марта бурчак зарбасини амалга оширишди. Яна таққослаймиз: энг кўп бурчак тўпи «Селтик»ка қарши белгиланди - 45та.

ТЎПНИ ЖАРИМА МАЙДОНИГА ОЛИБ КИРИШ МУСОБАҚАСИ

Қисқача маълумот: бу борада «Бавария» устун. Рақамларга эътибор қаратинг - рақиблар жарима майдони томон жами 171та кросс, шундан 43таси омадли. Ҳар икки кўрсаткич бўйича айнан Карло Анчелотти жамоаси пешқадам. Иккинчи бўлган «Монако»нинг натижаси ҳам чакки эмас. Франция жамоаси футболчилари жами 149 марта тўпни жарима майдонига олиш киришга уриниб, 41та ҳолатда мақсадга эришишди.

1. «Бавария» - 171та кросс, 43таси омадли

2. «Монако» - 149та кросс, 41таси омадли

3. «Реал» - 147та кросс, 39таси омадли

4. «Наполи» - 138та кросс, 27таси омадли

5. «Порту» - 137та кросс, 28таси омадли

Факт. Бу йўналишда ҳам энг паст кўрсаткич «Ростов»га тегишли. Сабаби оддий - Бердиевнинг ҳимоявий футболи. Хуллас, ростовликлар жами 41 марта кроссга киришдилар (бу «Бавария»нинг омадли чиққан уринишлари сонидан ҳам кам) ва уларнинг атиги 8тасида тўпни рақиб жарима майдонига олиб киришди.

Стандарт вазиятлар яратиш мусобақаси

Ўйиннинг ушбу элементига дахлдор натижаларни «сенсация» ўрнида келтириш мумкин. Қанчалик ғалати туюлмасин, бу факт - камтаргина ва кўп ҳам ҳужумга ўтмайдиган «Лудогорец» қўполликдан энг кўп жабр чеккан жамоа бўлди. Боз устига, болгарларнинг «пешқадам»лик мавқелари анча мустаҳкам. Хуллас, «Лудогорец» футболчилари нақ 111 марта қоидага зид равишда тўхтатиб қўйилди. Бошқача айтганда, Болгария клуби гуруҳдошлари - «ПСЖ», «Арсенал» ва «Базель» футболчиларини тез-тез қоида бузишга мажбур этди. Айтганча, Киев «Динамо»га қарши туриш ҳам анча қийинчилик туғдирган бўлиб чиқяпти. Ҳар ҳолда, рақиблар Сергей Ребров шогирдларини 91 марта қоидага зид ҳолатда тўхтатиб қолишдан ўзга чора тополмадилар.

1. «Лудогорец» - 111та қарши «фол»

2-3. «Ювентус» - 91та қарши «фол»

3. «Динамо» К. — 91та қарши «фол»

4. «Севилья» — 90та қарши «фол»

5. «Бешиктош» — 86та қарши «фол»

Факт. «Лудогорец» вакили Жонатан Кафуга нисбатан нақ 27 марта қўполлик ишлатилди. Яна таққосга ўрин берсак,  ЦСКА жамоаси футболчилари умумий ҳисобда атиги 50 марта стандарт вазият ишладилар, холос.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 12:52, 25.12.2016.
Ўқилди: 10263 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.