Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбек спортининг 2016 йилда ёдда қолган 16 лаҳзаси

Баҳо:
+ | -

2016 йил ўзбек спорти учун омадли бўлди, деб хулоса қилишга асос бор. Биргина ёрқин мисол — Рио Олимпиадаси.

Йил якунида «Дарё» мухлислар ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган 16 воқеани эслаб ўтади.

Жаҳон чемпионати
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатида тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйинни кўриш учун «Ўзбекистон» спорт мажмуасига ташриф буюрган мухлисларни сиғдириш қийин бўлиб қолганди.

«Локомотив» — Ўзбекистон чемпиони
Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз тарихида илк бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Йилни бемалол темирйўлчилар учун аталди дейиш мумкин. «Афросиёб» Қаршидан тортиб, Бухорога қадар қадам қўйди. Поезд қатновининг Қамчиқ довонидан ҳам ўтиши эса унутилмас воқелик бўлди. Энг сўнггида «Локомотив» байрамни қўшалоқ қилди.

Ҳамиша навқирон Оксана
Оксана Чусовитина кетма-кет етти Олимпиадада иштирок этиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Бугун уни бутун дунёда тан олишади.

Почин олтин
Ўзбекистон делегациясининг Рио—2016 Олимпиадасидаги илк олтин медали. Миллионлаб ўзбекистонликлар кўзини ёшлантирган кун.

Синмас ирода
32 нафар спортчи ва 31 та медаль. Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг натижаси шунчаки ажойиб. Медаль олган қаҳрамонларнинг ҳар бирига Malibu ва олимпиячиларникидан кам бўлмаган мукофот пуллари тақдим этилди.

«Қирол ўлди…»
Йил фақатгина қувончли воқеалардан иборат эмас. Олимпиадалар тарихида Ўзбекистон учун энг яхши натижа қайд эта олган Артур Таймазовнинг 2008 йилдаги олтини бекор қилинди. Пекин Олимпиадасидан 8 йил ўтиб, допинг можаролари сабаб спортни таниш қийин бўлиб қолишини кўпчилик кутмаганди.

«…Яшасин қирол»
2015 йил бу номни билганлардан, танимаганлар кўпроқ эди. Орадан бир йил ўтиб эса, у ҳақда эшитмаган ўзбекистонликни топиш қийин бўлиб қолди. Нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда ҳам энг яхши боксчи деб топилгани йилнинг энг яхши воқеаларидан бири бўлди.

Чемпионлик зарбаси
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Фазлиддин Ғоибназаровнинг олтини сабаб Рио Олимпиадасининг чўққисидан жой олди. Россия, Куба, Қозоғистон, Буюк Британия, АҚШ, Франция каби мамлакатлардан ташриф буюрган боксчилар ўзбекистонликлар соясида қолган кун.

Татимаган ғалаба
ЖЧ—2018 йўлидаги бу ўйинни томоша қилиш Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга насиб қилмади. Мундиални кўриш армон бўлиб қолган президентини ўзбекистонлик футболчилар унутмайди. Ғалаба голи нишонланмади, самога ишора қилган қўллар фақат ўша инсонни ёдга олаётганди. Кейинроқ бу усул машҳур бўлиб кетди ва қолган жамоаларимиз ҳам голни шу услубда қарши олишни афзал билди.

Оташин бўса
Самвел Бабаян ғалаба билан якунига етган ўйинлардан кейин ўзига хос одат чиқарди. Унинг майсадан бўса олаётган сиймоси тез орада машҳур бўлиб кетди. Бироқ Эронга қарши ўйиндан кейин Бабаян нимани ўпиши кераклигини тушунмай қолди.

Назокатли бокс
Ўзбекистонлик аёл боксчиларнинг Олимпиадада иштирок этиши? Марҳамат, Ёдгорой Мирзажонова! Муваффақият? Олимпиадада иштирок этишнинг ўзи бир бахт. Ҳозирча…

Мана сенга олам, олам гул
Фотима Амилова Риода барча турдаги медалга эга чиқди. 1 та мусобақанинг ўзида.

Япон футболидаги ўзбекистонлик
Япония Жей Лигасида ҳам энди ўзбекистонлик футболчи бор — Фозил Мусаев. Унинг ёрдамида ўзбек футболи ўз географиясини кенгайтирди.

Олимпиада рекорди
Дунё оғир атлетикачиларида энди 1 та орзу бор: ўзбекистонлик Руслан Нуриддиновнинг рекордини янгилаш. Русланнинг ўзи эса камида 2020 йилга қадар тахтидан тушмайди.

Malibu
Malibu’ни Ўзбекистон спортидаги йил автоси сифатида тан олса ҳам бўлади. Рио—2016 Олимпиадаси ва Паралимпиадаси қаҳрамонлари бу йил шу машинада намоён бўла бошлади. Оксана Чусовитинада ҳам энди шу машина бор.

Хотима
Ўзбекистон бокси қироли Руслан Чагаев 2016 йилга келиб қўлқопларини михга илди. Энди унинг такрорланмас жанглари фақатгина тарихда қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:33, 30.12.2016.
Ўқилди: 13409 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.