Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Энг катта маош олувчи футболчилар рейтингида Криштиану Роналду ва Лионель Мессига 3 - 4-ўринлар насиб қилди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Матч-ТВ» нашри энг катта маош олувчи 10 нафар футболчи номини келтириб, уларнинг дастлабки икки нафари Хитой Супер лигасида тўп суришига ойдинлик киритди.

Яқиндагина «Шанхай Шенхуа» футбол клуби билан шартнома имзолаган Карлос Тевес ҳафтасига 615 минг фунт маош олади. Бу эса аргентиналик ҳужумчи ҳар йили ўз клубидан 32 миллион фунт санаб олишини билдиради.

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов билан бирга тўп сурадиган Оскар рўйхатнинг иккинчи поғонасидан жой олди. Шанхай шаҳрининг бошқа бир клуби «Шанхай СИПГ» сафига қўшилган бразилияликнинг ҳафталик маоши 400 минг фунтни ташкил қилади. Бу эса дунёнинг энг яхши икки футболчиси сифатида эътироф этиладиган Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кўп деганидир.

Мос равишда Роналду ва Месси ўз клубларидан йиллик 19 миллион фунт маош олади. Бу ҳафтасига 365 минг фунтга тўғри келади.

Энг катта маошли футболчилар:

Карлос Тевес — «Шанхай Шенхуа» (ҳафтасига 615 000 фунт)
Оскар — «Шанхай СИПГ» (400 000)
Криштиану Роналду — «Реал Мадрид» (365 000)
Лионель Месси — «Барселона» (365 000)
Гарет Бэйл — «Реал Мадрид» (346 000)
Халк — «Шанхай СИПГ» (317 000)
Аксель Витсель — «Тяньцзинь Цюаньцзянь» (294 000)
Поль Погба — «Манчестер Юнайтед» (290 000)
Неймар — «Барселона» (289 000)
Грациано Пелле — «Шандонг Лунен» (260 000)
Уэйн Руни — «Манчестер Юнайтед» (260 000).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:00, 12.01.2017.
Ўқилди: 25383 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3736]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3428]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3285]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3221]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [3080]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2906]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2381]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2355]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [1937]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [1920]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик