Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб - Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол - Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта - Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Моуриньо “эл-класико”да ўзига хос натижа қайд этди

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” бош мураббийи сифатида “Барселона”га қарши барча мусобақаларда ўтказган сўнгги бешта учрашувда мағлубиятга учрамаган. Бу ҳақда Opta статистик портали маълум қилди.

Португалиялик мутахассис бошқарувида мадридликлар ушбу баҳсларда учта ғалаба ва иккита дуранг қайд этган.

Opta маълумотларига кўра, “Реал Мадрид” тарихида “эл-классико”даги кетма-кет олтита ёки ундан ортиқ учрашувда мағлуб бўлмаган яна икки мураббий бор.

Мигел Муньос 1962–1965 йиллар оралиғида “Барселона”га қарши кетма-кет еттита ўйинда ғалаба қозонган. Висенте дел Боске эса 2001–2003 йилларда ўтказилган еттита учрашувда икки ғалаба ва бешта дуранг қайд этган.

Маълумот учун, 25 октябрь куни Ла Лиганинг 10-тури доирасида бўлиб ўтган “Барселона” — “Реал Мадрид” учрашуви мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Реал Мадрид” сафида Килиан Мбаппе дубль қайд этган бўлса, “Барселона”нинг ягона голини Рафинья урди.

“Қироллик клуби” ушбу муваффақият эвазига расмий “Эл-классико”лардаги ғалабалар сони бўйича “Барселона”дан ўзиб кетди.

Шу тариқа, “Реал Мадрид” ҳисобидаги ғалабалар сони 107 тага етди. Учрашувдан олдин жамоалар ҳисобида 106 тадан ғалаба бор эди.

Ла Лига турнир жадвалида 10 та ўйиндан сўнг 24 очко жамғарган “Реал Мадрид” учинчи ўринда бормоқда. 27 очкога эга “Барселона” эса пешқадамликни сақлаб қолган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:40, 26.10.2026.
Ўқилди: 1591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик