Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Ла лига. Рамоснинг дубли «Реал»га муҳим ғалабани келтирди

Баҳо:
+ | -
Испания Ла лигасининг 19-тури доирасида "Реал" ўз майдонида "Малага"ни қабул қилди ва қийин ғалабани қўлга киритди.

Зидан шогирдлари кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин ўз мухлисларини хурсанд этишлари шарт эди. Аммо Криштиану Роналду ва баъзи футболчиларнинг яхши формада эмаслиги жамоанинг аҳволини бироз мураккаблаштирди. Айниқса, 16-дақиқада "Малага" футболчиси берган зарбадан кейин тўп устунга эмас, тўрга бориб тушганида, мезбонлар янада қийин аҳволда қолишарди.

"Реал" бахтига Серхио Рамос бор. Жамоа сардори 35 ва 43-дақиқаларда иккита "стандарт"дан 2та гол уришга муваффақ бўлди. У биринчи голни бош, иккинчисини оёқ билан рақиб дарвозасига жойлади. Ҳар иккала голга Тони Кроос ассистентлик қилди.

Иккинчи бўлимда ўйин бир маромда кечаётгандек кўринган вазиятда "Малага" битта жавоб тўпини киритди ва ўйинга интригани қайтарди. Хуан Карлос икки футболчи орасидан ўтиб чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба берди. Навас тўпни қайтарди, аммо Хуанпи уни эгаллади ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Бугунги ўйинда Криштиану Роналдудан омад юз ўгирди. У 3та юз фоизли голли вазиятлардан фойдалана олмади. Иккита яккама-якка вазиятда Камени яхши ҳаракат қилган бўлса, бир вазиятда тўп устунга тегиб қайтди.

Ушбу ғалабадан кейин "Реал" очколар сонини 43тага етказди ва Ла лигада пешқадамлик қилишда давом этади.

Ла лига, 19-тур
"РЕАЛ МАДРИД" - "МАЛАГА" - 2:1
Голлар: 1:0 – 35 Рамос, 2:0 – 43 Рамос, 2:1 – 63 Аньор.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело (Иско, 25), Начо, Рамос, Модрич (Ковачич, 78), Каземиро, Кроос, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 82).
Малага – Камени, Вильянуэва, Луис, Росалес, Хуан Карлос (Демичелис, 73), Камачо, Ресио, Форнальс, Аньор, Чори Кастро (Хони Родригес, 67), Пеньяранда (Сантос, 79).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (37), Хуан Карлос (39), Камачо (78), Сантос (85), Васкес (85).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:06, 21.01.2017.
Ўқилди: 9848 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.