Кириш Регистрация

"Реал"нинг муҳим футболчиси "эл-класико"да жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га қарши ўйинда жароҳат олгани гумон қилиниб, захирага олинди.

Уругвайлик футболчи жамоани сардорлик боғичи билан майдонга бошлаб тушди, бироқ 68-дақиқада учрашувни муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлди - унинг ўрнини Арда Гюлер эгаллади. Журналист Альваро Эстебаннинг хабар беришича, 27 ёшли хавбек ўнг тиззасида ноқулайлик сезган. Душанба куни ўйинчи муаммонинг жиддийлик даражасини аниқлаш учун текширувдан ўтади.

"Қаймоқранглилар" финалда "кўк-анорранглилар"га ютқазди - 2:3. Ҳал қилувчи гол Федерико Вальверде майдонни тарк этганидан беш дақиқа ўтиб Рафинья Диас томонидан киритилди.

Киритилди: 11:12, 12.01.2026.
Ўқилди: 3002 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.