Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида яна бир олтин медални қўлга киритди.
Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Ахрор Зиёдуллаев -81 кг вазн тоифасида чемпионликка эришди.
Финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи Эрон вакили Рамин Аҳмадзодага қарши гиламга чиқди ва рақибини мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди.
Шу тариқа, Ахрор Зиёдуллаев ҳам Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.













