«Барселона» клубида ҳужумчи Рафинья Диас Бразилия терма жамоаси ихтиёрида яна жароҳат олишидан хавотир билдирилмоқда.
Каталония клуби вакиллари халқаро танаффус даврида 29 ёшли футболчининг жисмоний ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. «Sport» нашри маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» Рафиньянинг Бразилия терма жамоаси сафида олдин ҳам бир неча бор жароҳат олганини инобатга олиб, хавотирда.
«Барселона»да бразилиялик футболчининг терма жамоа мураббийлар штаби томонидан ортиқча юклама остида қолдирилаётгани, бу эса унинг яна жароҳат олиш хавфини ошираётгани ҳақида фикр бор.
Рафинья жума куни Австралияга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида битта голли узатма муаллифи бўлди. Жамоалар сешанба куни яна бир ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.













