Кириш Регистрация

Владимир Крамник Ўзбекистоннинг шахмат Олимпиадасидаги ғалабасини юқори баҳолади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат Олимпиадасидаги ғалабадан кейин 21 ёшга тўлмасдан туриб иккинчи марта Олимпиада чемпиони бўлганидан жуда хурсанд эканини айтган эди.

Собиқ жаҳон чемпиони Владимир Крамник Синдоровнинг бу фикрига ҳазиломуз тарзда муносабат билдирди.

"Мен 21 ёшга тўлгунимга қадар учта чемпионликни қўлга киритганман. Шунинг учун бу унчалик ҳам ҳайратланарли эмас, Жавоҳир", — деб ёзди Крамник ҳазил тариқасида.

Шундан сўнг россиялик гроссмейстер Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиададаги ғалабасини юқори баҳолади.

"Жиддий айтадиган бўлсам, Ўзбекистонни табриклайман. Ажойиб иштирок ва тўла ҳақли олтин медаль. Шунчаки энг яхшиси", — дея қўшимча қилди Крамник.

Киритилди: 10:44, 28.09.2026.
Ўқилди: 1268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик