Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Ули Штилике: «Ўзбекистон сафарига қадар ЖЧ йўлланмасини нақд қилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Бугун Жанубий Корея терма жамоасининг германиялик бош мураббийи Ули Штилике ўз дам олиш муддатини якунлаб, Германиядан Сеулга етиб келди. У Инчон аэропортида корейс ОАВларига интервью берди.

Дастлаб корейслар 23 март куни Хитойга сафар қилишади. Ушбу ўйинда Англия премьер-лигасида тўп сурувчи Ки Сонг Йонг (“Суонси”) ва Сон Хеунг Мин (“Тоттенҳэм”) терма жамоага ёрдам бера олмайди. Бу муаммони қандай ҳал қилишига қизиққан корейс нашрларига немис мутаҳассиси шундай жавоб берди:

“Мен доим айтганман: ўйинга туша олмайдиган футболчиларни эслаб, афсусланишдан кўра ўйинга чанқоқ футболчиларни тайёрлашни ўйлаш керак. Қўл остимдаги бор футболчиларни “жанг”га тайёрлайман. Бизда руҳий устунлик бор. Жароҳат олганлар ҳам сафимизга қайтиб қолар. Хитой сафари оғир кечишини биламан. Аммо мен шогирдларимга ишонаман. 2 йилдан бери терма жамоада ишонч билан бошқаряпман. Бундан кейин ҳам шундай бўлади”.

Терма жамоанинг кейинги ўйинлари ҳақида фикр билдираркан Ули Штилике шундай деди:

“Менинг жамоам ҳар қандай ўйинга 3 очкони қўлга киритиш учун тушади. Шу вақтга қадар осон эришган ғалабамиз йўқ. Гуруҳимиздаги бошқа жамоалар ҳам шундай қийин ўйинлар ўтказмоқда. Лекин Ўзбекистонга қарши ўтадиган гуруҳдаги сўнгги ўйинга қадар ЖЧ йўлланмасини нақд қилишни режалаштиряпмиз. Мен бу йил ҳам терма жамоа билан улкан ютуқларни қўлга киритиш учун қайтиб келдим. Ҳар гал Кореяга келганимда ўзимда янги режалар пайдо бўлади ва мен ушбу ниятларимга эришиш умидидаман”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:00, 20.02.2017.
Ўқилди: 17084 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [8764]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2693]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [1680]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1651]

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [1575]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1462]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1291]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1286]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1258]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик