Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Ла лига. «Депортиво» «Барселона»ни тўхтатди

Баҳо:
+ | -
Европа чемпионлар лигасида жуда катта қаҳрамонлик кўрсатган "Барселона" Испания чемпионатининг 27-тур доирасидаги ўйинда мағлубиятга учради.

Ла-Коруньяда бўлиб ўтган "Депортиво"га қарши ўйинда каталонияликларга жисмоний куч, ҳиссиётлар ва ғалабага бўлган ташналик етишмади. "ПСЖ"га қарши ўйинда ҳаракат қилган футболчиларнинг 4 нафари асосий таркибга киритилди. Захира футболчилари эса юқори савия намойиш қила олишмади.

"Депор" футболчилари Мессини жуда яхши ёпишга муваффақ бўлишди. Унинг бир ўзи ҳеч нарса қила олмади. Боз устига, бугунги ўйинда Неймарнинг йўқлиги ҳам билинди.

Аксинча, "Депортиво" ҳимояга ётмади, ғалабага бўлган кучли иштиёқ намойиш қилди. Улар бурчак тўпидан 2 марта самарали фойдаланишди ва 3 очкони қўлга киритишди. Тўғри, иккинчи бўлим бошида "кўк-анорранглилар" Луис Суареснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришганди. Улар ҳеч бўлмаганда дурангга эришишлари ҳам мумкин эди. Аммо ўйин сўнгида уругвайлик ҳужум яқин масофадан берган зарбани Херманн Люкс оёғи билан қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, "Барселона" Ла лигада муҳим бўлган 3 очкони йўқотди. "Реал" ушбу турда ғалаба қозонса, жадвалда яна 1-ўринга кўтарилиб олиши мумкин.

Испания чемпионати, 27-тур, 20:15
ДЕПОРТИВО – БАРСЕЛОНА 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Хоселу, 1:1 – 46 Суарес, 2:1 – 74 Бергантиньос.
Депортиво – Люкс, Аррибас, Альбентоса, Наварро, Хуанфран (Лауре, 86), Бергантиньос, Борхес, Фажр, Гама (Какута, 71), Хиль (Чолак, 62), Хоселу.
Барселона – тер Штеген, Маскерано, Пике, Альба, Андре Гомеш (Ракитич, 58), Серджи Роберто, Денис Суарес (Пако Алькасер, 77), Бускетс, Туран (Иньеста, 58), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Наварро (14), Хоселу (36).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:05, 12.03.2017.
Ўқилди: 20553 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.