Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса ишсиз қолиши мумкин.
ESPN FC хабарига кўра, Аргентина футбол ассоциациясининг ижро қўмитаси яқин орада йиғилиш ўтказиб, мутахассиснинг ишини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаш мусобақасининг 14 туридан сўнг Аргентина гуруҳда 22 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.