Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

«Боруссия» Дортмунд танлаган йўл: Нохуш инқироздан нурли истиқбол сари

Баҳо:
+ | -

Иқтидорли футболчилар етиштириб бераётган жамоалар ҳақида туркум мақолалар тайёрлайдиган Championat.com сайти бу гал эътиборини Дортмунднинг «Боруссия»сига қаратди. Ушбу клубнинг юлдузлар фабрикасига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса, уларнинг тарбияланувчилари кўпинча «Бавария» сафидан ўрин олишлари ҳам кўпчиликка маълум. Аммо дортмундликлар айнан шу масалага ечим топиш ҳаракатидалар. Хуллас, «Боруссия» Д.нинг бугунги кунда ишлари чаккимас, бироқ бундай натижаларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлаш даркор. Зеро бир неча йиллар муқаддам жамоа жуда аянчли аҳволга тушиб қолганди.

Маблағ йўлида инқилоб

2005 йилнинг марти «Боруссия» ишқибозлари ёдига нохуш воқеалар билан муҳрланган. Берт ван Марвейк клубдаги авлодлар алмашуви жараёнини самарали амалга ошира билмади. Ян Коллернинг голлари етарли бўлмаётган, ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган жамоа мавсум якунида умуман еврокубокларсиз қолганди.

Аммо энг нохуш ҳолат майдон ташқарисида кузатилди. Клуб қарзлари миқдори 100 млн. евродан ошиб кетди. Эҳтимол, бу сумма ҳозир ғалати туюлар, аммо 12 йил муқаддам футболдаги нархлар буткул бошқача бўлганини унутмаслик даркор. Навбатдаги мавсум учун тўловларни қоплаш имкони тобора камайди. Банкротлик ҳақида гап-сўзлар бошланди. Жиддий ўзгаришлар пайти келганди ва клуб ўз олдига аниқ мақсад қўйди.

Матиас Заммерга чемпионлик таркибини тузиб берган (кредит эвазига) шахслар - Михаэль Майер ҳамда Герд Нибаум клубни тарк этишди. Янги бош директор сифатида молиячи ва «Боруссия» ишқибози Ханс-Йоаким Ватцке таништирилди, президентликка Райнхард Раубалль тайинланди.

Асосий эътибор иқтисод қилишга қаратилди: айрим ўйинчилар текинга қўйиб юборилди, баъзиларнинг маоши қисқартирилди. Аввалроқ стадион сотиб юборилди... Ўша паллада клуб банкротликдан қутқариб қолинди, аммо унинг келажаги ҳамон хавф остида эди: ҳамма пул қарзлардан қутулишга сарфланди. Янги раҳбарият молиявий барқарорликни таъминлаш асосий вазифа эканини билдирди ва шу тариқа натижалар вақтинча иккинчи даражага тушиб қолди.

Ван Марвейк, Юрген Рёббер, Томас Долль. Заммер кетганидан сўнг ўтган тўрт йил ичида клуб бундеслигада 7-поғонадан юқорига кўтарилмади. Трансфер сиёсати ҳамон муайян принципга асосланганди - «бошқаларга керак бўлмаганларни сотиб олиш». Ўша паллада Morgan Stanley банки ёрдамида аста-секин қарзлар ҳам ёпилди. Бир йил ўтиб «Боруссия» мутасаддилари стадион сотиб олишди. Ниҳоят, футбол ҳақида ўйлайдиган палла етиб келаётганди.

Келажакка Клопп билан

Ватцке спорт директори Михаэль Цорк ва молиявий масалаларга масъул Томас Треш билан маслаҳатлашгач, таваккалга асосланган қимматбаҳо трансферлар сиёсатига қайтмасликка қарор қилди. Боз устига, банклардаги инқироз эндигина мураккаб вазиятдан чиққан лойиҳа акцияларига салбий таъсир ўтказганди.

Хуллас, ихтиёридаги имкониятлар билан юқори чўққиларни забт этиб, шу маромни ушлаб туришга қодир мураббийга эҳтиёж туғилди. Танлов Юрген Клопп номзодида тўхтади: ушбу мутахассис «Майнц»ни клуб тарихида илк бор бундеслигага олиб чиқиб, кейинги икки йил мобайнида элитадаги ўрнини сақлаб қолди. Ҳаттоки, бир марта еврокубокларда қатнашишга ҳам эришди.

Клоппга аралаш таркиб насиб этди. Ҳимояда фахрий Деде, ҳужумда Александр Фрай ва клуб афсоналигига даъвогар ролида Себастьян Кель. Жамоа у қадар қиммат бўлмаган ўйинчилар ҳисобига кучайтирилди: Патрик Овомойела, Муҳаммад Зидан ҳамда Фелипе Сантана - бу учовлонга 7 млн. еврога етмаган маблағ сарфланди. Яна 4 млн. евро «Майнц» ҳимоячиси, Клоппнинг ўйин тизимига мос тушувчи футболчи Невен Суботичнинг трансферига ажратилди.

Роман Вайденфеллер ва Якуб Блашиковски асосий таркибга қайтарилди, ўринбосарлар сафидан Марсель Шмельцер чиқиб келди. Аввалроқ Нури Шаҳин худди шундай шарафга муносиб кўрилганди. Аммо бу ҳам Клопп жамоасининг сўнгги сўз эмасди, чунки ёши ўтган легионерлар сони ҳамон кўп эди. Шунга қарамай, йўналиш аниқлаб олинганди.

Истеъдодларни қуйидан қидириш

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

 

Манба: www.std.uz
Киритилди: 13:35, 16.04.2017.
Ўқилди: 4483 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.