Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция 1-0 Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 1-1 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон 0-3 Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон 2-2 Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Эвертон
12/04 19:15 Хетафе 1-3 Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор 0-0 Қизилқум
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 16:45 Хоразм - ОКМК
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Пахтакор - Андижон
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:15 Насаф - Сурхон
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

Боку-2017 олтинчи кунида битта олтин, иккита кумуш ва тўртта бронза қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

17 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг олтинчи кунги мусобақаларида Ўзбекистон делегацияси бир қанча медалларни қўлга киритди.

Оғир атлетика спорт турида, 105 килограммгача вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Иван Ефремов учинчи натижани (380) қайд этди ва бронза медали билан тақдирланди. Турнирнинг олтин ва кумуш медаллари мос равишда эронлик ва ироқлик спортчилар Барорий Муҳаммадризо (395) ҳамда Салвон Алайфурийга (391) насиб этди.

105 килограмдан ортиқ вазн тоифасида Рустам Жангабаев даст ва силтаб кўтаришда энг яхши натижани кўрсатиб (431), олтин медалга сазовор бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни эронлик Ҳумоюн Теймурян (414) ва Рамин Рабифарадонбеҳ (399) эгаллади.

Енгил атлетика паралимпиячилари ўртасида 100 м масофага югуришда иштирок этган Мансур Абдурашидов маррага иккинчи бўлиб келди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Юнон-рум курашида, 98 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Рустам Ассакалов мусобақанинг бронза медални қўлга киритди. У покистонлик рақиби Разани 9 сонияда мағлуб этди. 59 кг вазнда Исломбек Баҳромов финалда Қирғизистон вакили Канибек Жолчубековга ютқазди ва кумуш медаль билан кифояланди.

Таэквондо WTF спорт турида, 67 кг вазн тоифасидаги Нигора Турсунқулова биринчи баҳсда покистонлик Асия Батулни енгди, аммо финал учун баҳсда озарбойжонлик Фарида Азизовага 0:3 ҳисобида ютқазди ва бронза билан кифояланадиган бўлди.

80 кг вазн тоифасида Максим Рафалович бронза медалини қўлга киритди. У биринчи баҳсда қатарлик Али Аларминийни енгганди, ярим финал баҳсида туркиялик спортчи Юнус Сарига 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси жамғарган жами медаллар сони 41та (8та олтин, 11та кумуш, 22та бронза). Ўзбекистон 34 давлат иштирок этаётган турнирда медаллар ҳисоби бўйича Туркия, Озарбойжон ва Эрондан кейин тўртинчи ўринда. Турнирда қатнашаётган терма жамоаларнинг 29таси камида битта медаль олган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 22:54, 17.05.2017.
Ўқилди: 7492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz