Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

"Ислом бирдамлик ўйинлари"нинг еттинчи куни Ўзбекистон учун сифат жиҳатидан энг сермаҳсули бўлди

Баҳо:
+1 | -

Озарбайжон пойтахтида давом этаётган “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг еттинчи куни ўзбекистонлик спортчилар учун ҳар жиҳатдан омадли ва барокатли келди. Мусобақанинг дастлабки олти кунида жами 8 та олтин медалга сазовор бўлган ҳамюртларимиз, еттинчи кун давомида 6 та олтинга эга чиқишди.

Шубҳасиз, кун қахрамонлари боксчиларимиз бўлишди. Зеро финалга қадар етиб келган уччала боксчимиз ўз рақиблари устидан ғалаба қозониб, делегациямизга бир йўла 3 та олтин медални тақдим этишди.

56 кг. вазн тоифасида рингга кўтарилган Абдулҳай Шараҳматов финалда туркманистонлик Ёқуб Мередовга қарши жанг ўтказди. Баҳс давомида ташаббусга эга бўлган ҳамюртимиз рақибини ортиқча қийинчиликсиз таслим этиб ИВ “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг олтин медалига сазовор бўлди.

64 кг. вазн тоифасидаги боксчилар баҳсида олтин медал учун жанг ўзбекистонлик Алиёр Норалиев ва мисрлик Муҳаммад Эслан ўртасида кечди. Алиёр финал баҳсида ўзбек бокс мактабининг довруғи бутун дунёга машҳур эканлигини яна бир бор амалда исботлади ва рақиби устидан соф ғалабага эришиб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтинни қўшиб қўйди.

Кечаги куннинг энг драматик жангги 69 кг. вазн тоифасида ҳамюртимиз Бобо-Усмон Батруов ва мезбонлар вакили Тамерлан Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз илк дақиқалардан ташаббусни қўлга олди ва рақибига бир неча аниқ зарбалар беришга муваффақ бўлди.

Аммо озарбайжонлик боксчини бутун зал қўллаб қувватлаб турди. Бу эса Батуровга қўшимча босим ўтказмай қолмади. Бобо-Усмон шунга қарамай ташаббусни қўлдан бермади ва якунда хақли равишда ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

Боксчиларимизнинг финал учрашувларини бевосита кузатиш учун, “Cрйстал Ҳалл” аренасига Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулотда ва Муҳтор Элчиси Шерзод Файзиев ҳам ташриф буюрди. Беллашувлар якунлангач Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов унга қўмитанинг эсдалик нишонини топширди.

Мусобақанинг еттинчи кунида таэквондочиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишди ва делегациямиз ҳисобига битта олтин, битта кумуш медалларини қўшиб қўйишди. Вазни 74 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Никита Рафалович бирорта ҳам жангни бой бермади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Умида Абдуллаева эса -62 кг. вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритди.

Енгил етлетика бўйича беллашувларда Надия Дусанова баландликка сакраш бўйича энг яхши натижани қайд этиб, 1 метру 80 сантимер баландликни забт эта олди ва якунда олтин медалга сазовор бўлди. Бир кун аввал 100 метрга югуриш баҳсларида кумуш медалига эга чиққан Нигина Шарипова эса 200 метр масофага ўтказилган баҳсларда бронза медали билан тақдирланди.

Пара-атлетика бўйича мусобақаларда Рио-2016 Паралимпия ўйинларининг чемпиони Александр Свечников найза улоқтириш баҳсларида 70 метр натижа билан нафақат ИВ “Ислом бирдамлик ўйинлари”нинг олтин медалини қўлга киритди, балки ушбу натижаси эвазига жаҳон рекордини ҳам янгилади.

Юнон-рум курашида 130 кг. вазн тоифасида гиламга чиққан Мўминжон Абдуллаев ярим финалда мезбонлар вакили, Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Шариати Сабаҳни мағлуб этиб яхшигина шов-шув кўтарганди. Аммо ҳал қилувчи финал баҳсида туркиялик Осман Йилдиримга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан чекланди.

Ана шу тариқа 7 кун якунларига кўра спортчиларимиз ҳисобидаги медаллар сони 54 тага етди. Уларнинг 14 таси олтин, 14таси кумуш ва 26 таси бронза медалларидир. Мусобақалар давом этади. 

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 19:12, 20.05.2017.
Ўқилди: 10815 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.