"Гуанчжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Хосе Паулиньо ўзига "Барселона" томонидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида гапириб берди.
"Менинг агентим билан "Барселона" алоқага чиқди. Таклиф бўлганидан хабарим бор, ҳозирда музокаралар давом этмоқда.
Ҳозирда фаолиятимнинг энг бахтларини ўтказяпман. Айни пайтда қандай қарор қабул қилиш қийин. Лекин мен хурсандман. Боиси, мен билан катта клуб қизиқмоқда. Бу бебаҳо", – деди бразилиялик футболчи Globoesporte нашрига берган интервьюсида.
"Гуанчжоу Эвергранд"га ўтгунга қадар Паулиньо "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилган.