Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Усмон Дембеленинг ҳақиқий трансфер нархи қанча?

Баҳо:
+ | -

«Боруссия» Д раҳбарияти Усмон Дембелени қўйиб юбормаслигини бир неча марта айтганига қарамасдан, Европанинг бир қатор гранд жамоалари уни ўз сафида кўришни истамоқда.

Айниқса МСН учлиги учун рақобатчи топиш илинжида юрган “Барселона” бу курашда яққол фаворитдек кўринмоқда. Клуб футболчи билан оғзаки келишувга эришганига қарамай, Усмон Дембеленинг қанча маблағ эвазига каталонияликлар сафига кўчиб ўтиши номаълум. France Football нашри футболчининг ҳақиқий трансфер баҳосини ҳисоблаб чиқди.

Ёзги трансфер бозори очилганидан буён Дембеле бир қанча клубларнинг асосий нишонига айланган. Дортмунддаги илк мавсумидаёқ ажойиб ўйинини намойиш этган футболчи Мундиалга бир йил вақт қолганида жамоасини ўзгартириш ниятида эмас эди. Айниқса кучли рақобат бўлмаган « Барселона » клубига ўтиш Дембеленинг мақсади эмас. Бироқ барчаси бир ҳафта ичида ўзгариб кетди. Спорт нашрига кўра, « Ренн »нинг собиқ аъзоси каталонияликлар билан оғзаки келишувга эришган. « Боруссия » эса муҳим футболчисини сақлаб қолиш учун барча ишни амалга оширмоқда.

« Боруссия »нинг спорт ишлари бўйича директори Михаэл Зорк қуйидаги фикрларини билдириб ўтди : « Дембеле биз билан узоқ муддатли шартмога эга. Биз унга суянамиз. Ҳеч қандай музокаралар бўлгани йўқ. Дембеле келаси мавсумда ҳам « Боруссия »да қолади. » Спорт нашрига кўра, дортмундликлар « Барселона »нинг Дембеле трансфери бўйича илк таклифини рад этган. Нашрга кўра, « Барселона » бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 70 миллион евро (50+20) таклиф қилган. « Боруссия » ноёб жавоҳири учун камида 90 миллион евро истамоқда.

МСНга янги рақобатчилар керак

Ушбу мавсумда жамоанинг ҳужум чизиғига рақобатчилик қилиши керак бўлган Арда Турон, Рафиня ва Пако Алкасерлар бу вазифани уддалай олмасликлари маълум бўлди. Асосий таркибдаги ўринлари аниқ бўлган МСН учлиги жиддий рақобатга дуч келмади. Шу боисдан клуб уларга кучли рақобатни ташкил эта оладиган иқтидор соҳибларини қидирмоқда. Усмон Дембеле эса бу вазифага муносиб. Бироқ, келаси йил бўлиб ўтадиган Мундиалда иштирок этиш учун ёш иқтидор эгаси ҳам клуб, ҳам терма жамоадаги ўрнини йўқотмаслиги талаб этилади. Испанияда эса унга асосий таркибдаги ўрин кафолатланмаган.

Бошқа томондан, унинг трансфер баҳоси жиддий сўроқ остида. Юқори истеъдод эгаси бўлишига қарамай, Дембеле Мбаппе каби ёш ва анча тажрибасиз. Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсуми омадли кечганига қарамасда, 90 миллионлик трансфер қиймати жуда юқори. Боз устига, Дембеле ўйин пайти тезкор қарор олиш каби хислатларини ривожлантириши лозим. France Football нашри шу каби факторларни ҳисобга олиб, футболчининг трансфер қийматини 70 миллион еврога тенг деб ҳисоблайди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:51, 25.06.2017.
Ўқилди: 9091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.