Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мексикадаги зилзила оқибатида 8 ёшли футболчи ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -
Мексика маҳаллий чемпионати иштирокчиси “Америка” клубининг 8 ёшли футболчиси Рауль Алексис Варгас Масиас бўлиб ўтган кучли зилзила оқибатида вафот этди. Бу ҳақда жамоанинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, табиий офат 19 сентябрь куни бўлиб ўтган. Рауль мактаб биноси қулаган вақтда ҳалок бўлган 22 нафар болаларнинг бири бўлган.
 
Ачинарлиси, ёш футболчидан ташқари унинг 21 нафар тенгдошлари кучли зилзила туфайли мактаб биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлишган. Мактаб биносининг деворлари болалар дарс ўтаётган вақтда синфхона устига қулаб тушган.
 
Жамоа аъзолари Рауль Алексис Варгас Масиаснинг ўлимини жуда ҳам оғир қабул қилишганини билдурувчи суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлашган.
 

 
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
7,1 магнитудада содир бўлган табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Мехикодан 12 километр узоқда жойлашган Ахочьяпан ҳудудида эканлиги аниқланди.
 
Мазкур воқеа юзасидан футболчи Криштиану Роналду ҳамдардлик билдирган.   Акмалхон Эшонхонов
Манба: www.qalampir.uz
Киритилди: 15:03, 26.09.2017.
Ўқилди: 3445 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.