Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Арсенал" ҳимоячиси Рикардо Калафьорини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, "Реал" италиялик футболчини диққат билан кузатмоқда ва унинг атрофидагиларга ўз қизиқиши ҳақида аллақачон маълум қилган. Моуриньо Калафьорини дунёдаги энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб ҳисоблайди. Бироқ "Арсенал" италиялик футболчини сотиш ниятида эмас. "Тўпчилар" 2027 йилда футболчи билан янги шартнома борасида музокара ўтказишни режалаштирмоқда.
Таъкидланишича, "Реал" муқобил вариант сифатида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Йошко Гвардиол номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.
24 ёшли Калафьори жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













