Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ла лиганинг «бузғунчи» йўлбошчисини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Агар чемпионат жилови қандайдир телбанинг қўлига тушиб қолса, унинг юксак нуфузини сақлаб қолишга «Реал» ва «Барселона»дек грандлар ҳам ожизлик қилиши мумкин.

Soccer.ru сайти Каталония суперклубининг Ла-лигадан четлатилиши ва Эл классикони АҚШга кўчириш лойиҳалари хусусида ўз мулоҳазаларини изҳор этди.

Марказий учрашувларни хорижда ўтказиш

Ҳозирда Ла-лига «Реал» мухлиси Хавьер Тебас раҳбарлигида фаолият юритмоқда. Раҳбар мунтазам равишда шунга шаъма қилиб лаззатланади. «Барса» мухлислари эса табиийки, хуноб бўлишади. Кейин Тебас ўз фикрларини ошкор этади. Гўёки, фарзандлари - «Реал» тарафдорлари, ўзи - барча жамоаларнинг президенти. Бироқ Хавьер ўз тасарруфидаги мусобақага қўшимча қизиқиш уйғотиш йўлида бирор-бир жўяли янгилик яратишга қодир эмас. Масалан, Испания чемпионатининг айрим беллашувларини хорижда - АҚШ ёки Хитойда ўтказиш ғоясини у инглиз касбдошларидан ўғирлаганди. Айрим турларни хорижликларга сов­ға қилиш ҳақида гап очилганда норозиликлар кучайиб кетди. Биринчидан, сиёсатчилар. Улар ўзларини чинакам ватанпарвар қилиб кўрсатишлари учун икки марта илтимос қилиш шарт эмас. Иккинчидан, ўйлаб кўринг-чи, «Реал» ёки «Барса»нинг қайси мухлиси «эл-классико»нинг хорижга «экспорт» қилинишига рози бўлади?  Учинчидан, масофа Юрген Клоппнинг ҳисоб-китобларига кўра, терма жамоаларнинг саралаш баҳслари сабаб юзага келган танаффус пайтида «Ливерпуль» ва «Ман Сити» футболчилари шунчалик узоқ вақт парвозда бўлишдики, навбатдаги турда куч синашган барча терма жамоалар босиб ўтган йўлнинг йиғиндиси ҳам ундан анча кам! Клопп грандлар ўртасидаги баҳснинг жуда барвақт белгиланганидан ҳам нолиганди. Германиялик мураббий ҳақ - ҳавода 300000 км.дан кўпроқ масофани босиб ўтган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушдилар. Айтинг-чи, шогирдларининг ноябрь ёки апрель ойларида Хитой ёки АҚШга сафар уюштиришларига Зидан ёки Вальверде рози бўлишадими? Бу тадбирнинг ЕЧЛ баҳсларига таъсири қандай бўлади? Нима, футболчиларнинг жони темирданми? Бадавлат мухлисларнинг пулларида чўмилиш учун ёзги ўртоқлик турнирлари ташкил этилган. Мабодо хорижий мусобақаларни ўтказиш лозим, деб топилса, ҳеч бўлмаганда 2та турни  кўчиришга тўғри келади. Шунда уй-сафар учрашувлари мувозанатига путур етмайди. Бироқ «Эспаньол»-«Валенсия» каби ўртамиёна қарама-қаршиликларга Хитой ёки Америкада кимнинг кўзи учиб турибди, дейсиз? Биргина Месси ва Роналдуни югуртириш эса мантиққа зид - жамоа­ларнинг бир хил шароитда бўлиш мезонига путур етади.

Ўзга сайёралик ҳакамлар

Зидан Роналдуни ўзга сайёралик дедими? Испанияда бошқа гуманоидлар ҳам йўқ эмас. Сизнингча, россиялик ҳакамларнинг малакалари пастми? Эҳтимол, шундайдир. Аммо улар мавжуд ҳакамлик хизмати бозорига қарамлар. Шу боис истар-истамас ишлашади. Агар истасалар, ҳар қандай беллашувларни рисоладагидек ўтказишлари мумкин.

Испаниялик ҳакамларнинг йўриғи бошқа - бир қарасангиз «Барселона»ни «тириклай кўмишади». Бир ҳафтадан кейин пенальтилар билан сийлаб, айбларини ювадилар. Ўтган мавсумда ҳакамлар кўп марта «Реал» ва «Барса»га ён босишди, кейин аксинча қарорлар қабул қилишди. Уларнинг ношудликлари шу даражадаки, ҳатто халқаро майдонларда ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин. Яқинда бўлиб ўтган Украина-Туркия беллашувида Шевченко шогирдлари Луческу термасини роса «элак-элак» қилишди. Аммо Ярмоленконинг иккала голи ўйин қоидаси яққол бузилган ҳолатда амалга оширилди. Ваҳоланки, Борболан раҳбарлигидаги ҳакамлар бригадаси - таниқли ва тажрибалилар тоифасидан.

«Барселона»ни четлатиш

Каталониялик сиёсатчилар яна референдум тадоригини кўришмоқда. Зиддиятнинг асосий сабаби- молиявий муаммолар. Лекин романтикларни алдашади - масалан, Гвардиола бадавлат Каталониянинг қашшоқлашиб бораётган Испаниядан ажралиб чиқишига овоз бериши аниқ. Мустақилликка эришиш учун ҳуқуқий асосларнинг етарли эмаслигини ҳам Хосеп яхши билади. Мадридни дўқ-пўписа билан қўрқитиш Каталония учун манфаатли. Футбол ҳам бунга бевосита алоқадор. Сепаратист­лар мухлисларни «Барселона» бундан кейин ҳам Ла-лигада иштирок этишига ишонтиришга уринмоқдалар. Бироқ Кастильядагилар референдум у ёқда турсин, ҳатто лойиҳани ҳам тан олишмаяпти. Тебас эса жамоани чемпионатдан четлатиш билан дағдаға қилмоқда. У 2012 йили ҳам ўз интервьюси орқали бу ҳақда шундай фикр билдирганди. Балки мустақилликнинг кераги йўқдир, каталонияликларни четлатиш ҳам шарт эмасдир? Ахир у ерда ёлғиз «Барса» эмас, ўнлаб жамоалар мавжуд!

Неймар кетганидан кейинги жазава

Хавьер Тебаснинг «Реал» ва «Барселона»га хоҳлаган ишларини амалга оширишларига йўл қўйиб берганлигини қўя турайлик. У ҳатто лиганинг Месси ва Роналдудек ёрқин юлдузлари ўз даромадларини солиқ маҳкамаларидан яширишларига ҳам парво қилмади. Бироқ суд бу футболчиларни ҳибсга олмади. Тебас эса «донг таратиш»нинг ўзгача услубини ўйлаб топди. Яъни, «ПСЖ»га қарши ҳужум бошлади, судга УЕФАга арз қилишини билдирди. Қизиқ, ўз вақтида Бэйл, Роналду, Зиданни харид қилган лиганинг раҳбари шундай қилиши мумкинми? Ўзлари истаган футболчиларни турли йўл билан сафга қўшиб олиш анъанаси Испанияда Ди Стефано давридан мавжуд. Анчайин можароларга ҳеч ким эътибор бермайди. Бу ерда эса ҳаммаси рисоладагидек - Бартомеу бразилиялик ҳужумчини 222 млн. еврога баҳолади, Неймар ўша маблағни топиб берди. Тебаснинг дийдиёлари - шармандалик.

Роналду ва Месси душман эмас

Тебас «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги кўпгина қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлди. Президентни томошабинларнинг сони ҳам, бошқа жамоаларнинг даромадлари ҳам, трансляция нуфузининг пасайиб кетиши ҳам умуман қизиқтирмасди. Ла-лига машҳурликка асосий юлдузлар эвазига эришди. Агар Криштиану «МЮ»да, Месси эса «Ман Сити»да бўлганида, «Спартак» ва «Зенит» ҳеч қачон бизнинг Европадаги мухлисларимиз «Сити»никидан кўпроқ, деб мақтана олмасдилар. «Реал» ва «Барса» эса «МЮ» билан биргаликда дунё­нинг энг қудратли клублари. Лекин яқинда испанияликлар қаршисида янги муаммо пайдо бўлди - Месси-Роналду рақобатига қизиқиш паса­йиб кетди. Лео - тушуниш қийин бўлган ҳолатда, португалиялик касбдоши эса қимматбаҳо машиналар ёнида суратга тушиш билан овора. Ўзаро учрашувлар чоғида эски қадрдонлардек саломлашишади, азалий рақобатнинг «ҳиди» ҳам сезилмайди. Халқ эса бу икки футболчининг қайси бири кучлироқ эканини аниқлашга урина-урина чарчади. Уларнинг иккиси ҳам ўзларига яраша зўрликларини исботлашди. Шиддатли зиддият ёқимли танловга айланди: олма мазалироқми ёки апельсин?!

Тебас - нолойиқ президент

Таажжубки, низомида Андорра клубларининг иштирокига рухсат берилган лиганинг президенти бутун бошли Каталония жамоалари учун қонунга ўзгартириш киритиб бўлмайди, деб ҳисобламоқда. Ахир, атиги 85000 аҳолиси бўлган Андоррага рухсат берилди-ку. Нима, Тебас испанияликларни калтафаҳм деб ўйлаяптими? «Реал» ёки «Барселона» Хитой ёки АҚШдаги беллашувда қимматли очколарни йўқотгудек бўлса, рақобатчининг чемпионлигини ҳаққоний тан олмаслигини наҳотки тушунмаса? Бундай бедаво раҳбар билан Ла-лига боши берк кўчага кириб қолиши аниқ. Ҳозирда примера молиявий жиҳатдан, томошабинлар ташрифи ва халқаро нуфузи жиҳатидан АПЛни олдинга ўтказиб юборган. Фақат Еврокубок мусобақаларида испанлар олдинда. Бу ҳам бой берилса, инглизларга ета олишмайди. Ахир вақти келиб Роналду ҳам, Месси ҳам футболни тарк этишади. Уларсиз Ла-лига қандайдир провинция биринчилигидан фарқ қилмайдиган бўлиб қолиши аниқ. Шундай экан, Ла-лига президенти вақтни бой бермасдан зарурий чораларни топиши зарур. Керак бўлса, Испанияда ўз ечимини кутаётган чинакам футбол можаролари етарли. Жумладан, Неймарни ҳам уларнинг ўзлари йўқотишди. Ҳужумчи ўзи билан ҳамкорлик қилаётган барча корпорациялар билан маслаҳатлашди, ҳар томонлама муҳокама қилиб, кейин «ПСЖ»га розилик билдирди. Примерани тарк этиш жараёнида ҳеч қандай ғайриқонуний ҳаракатларга қўл урмади.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 10:28, 27.09.2017.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.