"Бавария" собиқ устози Карло Анчелотти Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
Мутахассис билан "Вест Ҳэм" клуби жиддий қизиқмоқда. Анчелоттининг ўзи ҳам яна бир бор Англияда ишлашга қарши эмас.
The Telegraph хабарига кўра, аввалроқ мутахассисга "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ҳам таклиф жўнатган эди. Энди у "Арсенал" устози Арсен Венгер ўрнини ҳам эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти 2009-2011 йилларда "челси" клубида ишлаган ва илк мавсумидаёқ Англия чемпионати ва кубогида ғолиб чиққан эди.