Мадриднинг “Реал” жамоаси президенти Флорентино Перес ПСЖнинг трансферлар учун сарфлаётган миллионлари ҳақида гапирди.
“ПСЖнинг трансферлар учун бир неча 100 миллионларни қаердан топаётганини билмайман. Қадрдон жамоани танқид қилишни истамайман. Бироқ парижликлар худди бошқа клублардек молиявий фейр плейга амал қилишлари керак”, - дейди Перес.