Англиянинг "Челси" жамоаси бош мураббийи Антонио Конте клубдаги йўқотишлар ҳақида гапириб ўтди.
"Дэнни Дринкуотер ривожланмоқда. У машғулотларда қисман қатнашишни бошлади. Энди унинг вазифаси - жисмоний ҳолатини яхшилаш. Дэннининг таркибга қайтишини сабрсизлик билан кутамиз.
Тез орада яна терма жамоаларнинг ўйинлари бошланади. Н'Голо Канте ўша вақтгача сафга қайтишига умид қиляпман. Сўнгги текширув натижаларига кўра, унинг ҳолати анча яхшиланган. Канте "МЮ" ёки "Рома"га қарши мухим ўйинларда майдонга туша олса, албатта хурсанд бўлардим", - дейди Конте.