Польша терма жамоасининг ЖЧ-2018 иштирокчилари сафидан жой олишида саралаш босқичининг энг яхши тўпурари бўлган Роберт Левандовскининг ҳиссаси салмоқли бўлди.
Лекин «оқ бургут-лар»нинг шиддатли парвозини таъминлаган Адам Навалканинг улуши машҳур шогирдиникидан кам эмас.
Жамоатчиликка «диктатор» номи билан танилган мураббий ҳаёти давомида машаққатли синовларда тобланди. Ана шу ҳаётий сабоқлар кейинчалик Навалканинг асосий қуроли сифатида мураббийликда ўз самарасини бера бошлади.
80-йиллар ўрталарида Адам Навалка Америкада истиқомат қила бошлади. Эрталаб соат 6:00да польшалик дўстлари билан мўъжазгина дўкончада нонушта қилар, кейин ишга отланарди.
У хизмат қиладиган фирма Нью-Йорк атрофидаги электр линиялари яқинида ўсадиган дарахтларни кесиш билан шуғулланарди. «Иш жараёни тартибли, яхши ҳақ тўланадиган, қонуний эди.
Адам ҳам кўпчилик касбдошлари қатори дарахт кесар, жуда меҳнатсевар эди», - дея хотирлайди Навалканинг Америкага кўчиб ўтишига кўмаклашган Януш Суровец.
Оқшомлари Адам польшалик Имигрантлардан тузилган маҳаллий «Полиш-Американ Иглз» жамоасида тўп сурарди. Тез орада Йонкерсдан бошпана топган Навалка рафиқасини ёнига чақирди, инглиз тилини ўрганди. Атиги тўрт йил яшашга аранг чидади. Чунки у футболни севарди.
ЖЧ-78нинг умидли ёшларидан бўлган футболчи жароҳат туфайли майдонга тушолмай, иложсизликдан хорижга йўл олганди. «Тақдирнинг қалтис ҳазилини қарангки, биз ичкиликка ружу қўйиб, саломатлигимизни барбод қилардик. Аммо жароҳат олмасдик.
Адам эса футбол учун базму-жамшиддан воз кечган, доимо шифокорлар кўмагига муҳтож бўларди... Ҳатто баъзан у соғлом уйқуга ётиб, жароҳат билан уйғонган пайтлар ҳам бўлган», - деб ёзганди Навалканинг «Висла»даги жамоадоши Анжей Иван ўзининг автобиографик асарида. Дарҳақиқат, 1985 йилнинг асосий қисмини футболчи шифохонада ўтказди, «Висла» эса қуйи дивизионга тушиб кетди.
Охир-оқибат, Навалка барчасига қўл силтаб АҚШга йўл олганди. Польшага қайтиб келганида мураббийликни ҳатто хаёлига ҳам келтирмаганди, ўзини савдога урди.
Аввалига «Трабант» автомобилларига «Фольксваген» двигателларини мослаштириб сота бошлади. Кейин жинси материаллари билан савдо қиладиган дўкон очди, ундан косметика савдосига ўтди. Лекин тез орада футболсиз тура олмаслигига амин бўлди.
Ҳа, турли жамоаларга устозлик қилган Навалка барчага баравар талабчанлиги ва қаттиққўллиги билан диктатор тахаллусига эга бўлди. Ўз шогирдларини эрталаб соат 6:30да машғулотларга олиб чиқар, футболчилар оч-наҳор машқ қилишга мажбур эдилар.
Қолаверса, ДАВОМИ