Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Теннис, волейбол, бейсбол ва хоккейда ҳам ўзини синаб кўрган футболчилар

Баҳо:
+ | -

«Милан» афсонаси - теннисчи, «Интер» юлдузи - волейболчи, «Барселона»ники эса - бейсболчи. Хоккейда ҳам футболчилар бўлган ва қуйида улар ҳақида батафсил танишасиз.

Лев Яшин - хоккей ва чим устида хоккей

Собиқ иттифоқда спортнинг икки тури - хоккей ва чим устида хоккейда юздузликка эришганлар анчагина. ­Николай Старостин бу масалага қизиқиш билдириш билангина чекланган бўлса, Численко жиддий шуғулланган, Гранаткин эса ҳар иккисида салмоқли натижаларга эришган.

Футбол мураббийлари ҳар сафар «икки касб эгалари»ни койишар ва улардан спортнинг бир турини танлашни талаб қилишарди. Москванинг «Динамо» клуби ўйинчилари спортнинг чим устида хоккей турида кўплаб совринларга эга бўлишгани боис, «икки касб эгаси» бўлиб қолишни маъқул топишарди.

Шу тариқа, ёш Лев Яшин шайбаларни ушлай бошлади, баъзида эса коптокларни ҳам - чим устида хоккей ўйнади. Аммо ўрганиб қолган хоккейида ҳам ишлари ёмон кетмади - «Динамо» собиқ иттифоқ биринчилигида бронза эгаси бўлди, кубокни қўлга киритди, аммо Яшин борлиғи билан футболга берилиб кетгани учун хоккей бўйича ЖЧ-54 «заявка»сига киритилмади.

Афсус, шундай бўлганида у захира ўйинчиси сифатида бўлса-да жаҳон чемпионига айланармиди - худди илк бор собиқ совет хоккейчилари жаҳонда энг яхши бўлганлари каби мундиалнинг энг буюк ўйинчиларидан, ҳужумчиларидан бири сифатида тарихга муҳрланармиди?

Всеволод Бобров - хоккей ва чим устида хоккей

Армиячиларнинг афсонавий форварди - юқорида айтиб ўтганимиз - энг яхши ҳужумчи, Стокгольмда ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ўз амплуаси бўйича энг яхши, деб топилди.

Сўнгги турда - ғолиб гуруҳ босқичида аниқланди, Канада тор-мор этилди - 7:2, Чехословакия мағлубиятга учратилди - 5:2, финлар - 7:1, норвеглар - 7:0 ҳам. Терма чинданам жуда кучли эди, футболчи Бобров эса - жамоанинг энг яхши хоккейчиси.

У хоккей бўйича 7 карра мамлакат чемпиони бўлди, икки бор - жаҳон, бир марта - Олимпияда чемпиони сифатида эътироф этилди. Стокгольмдаги ўша таркибда шунингдек, футбол ҳимоячиси - Бичков ҳам бор бўлиб, у - хоккейда ҳужумчи, спортнинг ҳар икки турида форвард бўлган - Шувалов, чим устидаги хоккейда хавбек ва ҳимоячи бўлган Виноградов бўлганди.

Уларга яна Яшин қўшилганидами - хоккейда «олтин»га эга бўлган футболчилар жамоаси пайдо бўларди. Ҳозир эса Акинфеевни Россия хоккей термаси дарвозабони сифатида, Дзюбани эса клюшка билан тасаввур қилиш жуда ҳам қийин.

Йохан Неескенс - бейсбол

Венесуэлалик, япониялик ёки америкалик футболчилар кучли профессионал бейсболчилар бўлиб чиқишлари кутилганмиди? Голландия термасининг ҳамма замонлардаги энг буюк ўйинчиларидан бири, энг яхши бўлишига адаши Кройф ҳалақит қилган инсон ёшлигида бейсбол бўйича Римда ўтган Европа биринчилигида энг яхши деб топилганди.

Кейинчалик Неескенс «Аякс» ва «Барселона» билан футболда 6 бор еврокубокларни қўлга киритди!

Симен Агдестейн - шахмат

Симен Норвегия термаси сафида футболчи сифатида 8 марта майдонга тушди, 9 мавсум давомида ҳужумда тўп сурди. Аммо у шахматда янада кўпроқ муваффақиятларга эришди.

15 ёшида мамлакат чемпиони бўлди, кейин яна 6 марта бу муваффақиятни такрорлади. 80-йиллар бошларида жаҳон экс-чемпиони Спасскийни ҳам мағлуб этди, Норвегия тарихида илк бор гроссмейстер мақомига эга бўлди, шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Карлсенни тарбиялашга ҳисса қўшди - «Реал» фанати бўлган Магнусда футболга муҳаббат мана қаердан пайдо бўлган!

Клайв Аллен - америкача футбол

Лондонда туғилган ҳужумчи пойтахтнинг 7та клуби шарафини ҳимоя қилди - «КПР», «Арсенал», «Кристал Пэлас», «Тоттенхэм», «Челси», «Вест Хэм» ва «Миллуол».

Клайв ўтган асрнинг 80-йилларида футбол бўйича Англия термасида ўйнади, кейин америкача футболга ўтиб, кикер - тўпга оёғи билан зарба берадиган ўйинчига айланди.

Тўғри, унинг профессионал клуби «Лондон Монакс» бир йилдан кейин тарқаб кетди, аммо Аллен «йўқолиб қолмади» - ҳозир у «Тоттенхэм»нинг ёшлар жамоасини шуғуллантиряпти.

Фабьен Бартез - автопойга ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 00:30, 16.11.2017.
Ўқилди: 2423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.