Мактаблар доирасидаги турли мусобақалар якунида тақдирлаш маросимига навбат берилади. Унда барча иштирокчилар саф тортишади ва ғолиблар ўзларига аталган совринларни олишади.
Тарих саҳифаларига кўчган олий лига-2017нинг сўнгги тури худди ўша тадбирларни эслатиб юборди.
Зеро, ғолиб жамоа ва совриндорлар ҳам, шунингдек, аутсайдерлар гуруҳи ҳам аввалги ҳафта - 29-тур якунида маълум бўлиб улгурганди.
Шу тариқа якуний тур деярли расмиятчилик учун ўтказилди. Натижада «Локомотив»нинг чемпионлик тақдимоти ўз-ўзидан ҳафтанинг энг муҳим воқелигига айланди.
ЧЕМПИОННИ ҚУТЛАЙМИЗ
Йил бошида кўпчилик олий лига-2017 тақвимига қараб, сўнгги турдан ўрин олган «Локомотив» - «Бунёдкор» ўйини чемпионлик масаласини ҳал қилиши мумкинлигини тахмин қилганди.
Аммо воқеалар кутилган даражада ривожланмади - асосий ўйин сифатида қаралган баҳсда «Локомотив» шунчаки, чемпионлик тақдимотини ўтказди. Табиийки, бу ҳолат ўйин сифатига ҳам таъсир қилди, албатта.
Ҳа, «темирйўлчилар» яхши кайфият ўлароқ, бутун вақт давомида устунликка эришишди ва якунда 3:2 кўринишида ғалаба қозонишди. Голларга бой ўйин - олтин медални «ювиш» учун бундан яхшиси борми?
Бироқ олий лиганинг сўнгги тури бошқа совриндорлар учун у қадар мазмунли келмади. «Бронза» эгаси «Пахтакор» финиш маррасида «Обод» билан ўйнаши лозим эди ва унга техник ғалаба ёзилди.
Бошқача айтсак, «шерлар» учун ҳаммаси аввалги турда «Насаф»га қарши кечган ўйин билан тугаганди - кенг маънода. Рўзиқул Бердиев жамоаси эса 2-ўрин масаласини ҳал қилгани учунми, Наманганга хотиржам йўл олиб, мавсумни мағлубият билан якунлади.
Бу учрашувнинг энг аҳамиятли жиҳати - стадионда аншлаг кузатилгани. Муҳими, «Навбаҳор» маҳаллий футболсеварлар фаоллигига муносиб жавоб берди. Яъни 83-дақиқада Дарко Станоевич томонидан урилган ягона гол эвазига ғалаба қозонди.
Ҳа-я, Илҳом Мўминжонов жамоаси шу натижа билан турнир жадвалида 5-ўринни сақлаб қолди. Наманганликлар анчадан буён бу қадар юқорилашмаганди. Демак, «Навбаҳор»ни қутлаш учун асос йўқ эмас.
ҚАЙ БИРИ МАВСУМ КАШФИЁТИ?
Якунланган мавсум давомида кўплаб жамоалар йил кашфиёти мақомини олишга даъво қилгани ҳаммага маълум.
Дейлик, чемпионатнинг старт қисмида «Динамо» қатор ғалабалари билан ҳайрон қолдирди, «Қўқон-1912» эса ҳаттоки, биринчи даврани пешқадамлар қаторида якунлади.
Кейинчалик «Бухоро» кучли учликка кириб олди. Бироқ улардан ҳеч бирига финишга қадар барқарор ўйнаш насиб этмади ва иккиси якунда ўртамиёналар қаторига жойлашган бўлса, бири аутсайдерлар гуруҳига қўшилди.
Хусусан, «Бухоро» 30-турда «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, ўз ҳисобини 3 очко билан бойитганига қарамай, якуний жадвалда 6-ўринда қолди.
«Қўқон-1912» футболчилари эса ўз майдонларида «Олмалиқ»қа қарши кечган баҳсда ҳам мухлисларини қувонтириш уддасидан чиқишгани йўқ.
Гарчи «Пахтакор»дан таклиф этилган Андрей Сидоров узоқ кутилган голини урган бўлсада, «Олмалиқ» 2:1 ҳисобида устун келди.
Шунингдек, сўнгги тур «Динамо» учун ҳам омадсиз келди. Самарқандликлар Муборакда «Машъал» меҳмони бўлиб, ортга 0:1 кўринишидаги мағлубият билан қайтишди.
ҚУЙИ КЎРИНИШ
Олий лига учун ёзилмаган бир қоида бор эди - одатда сўнгги турларда чемпионлик масаласидан кўра, аутсайдерлар ўртасидаги кураш кўпроқ аҳамият касб этарди. Аммо бу йил вазият мутлақо ўзгариб кетди.
Келаси мавсумдан элитада 12та клуб ўйнаши ҳақида чиқарилган қарор қуйи бўғинга хос доимий «интрига»ни бузиб юборди. Агар аввалги тизим амалда бўлганидами, 30-турдан ўрин олган «Металлург» - «Нефтчи» ва «Шўртан» - «Қизилқум» ўйинлари ҳамманинг диққат марказида турарди.
Чунончи, «Нефтчи» ва «Шўртан» ўртасида 14-ўрин учун чинакам кураш кечиши анча олдин ойдинлашганди. Янги формат эълон қилингач, бу рақобат ўз аҳамиятини буткул йўқотди. Хуллас, «Шўртан» финиш маррасида 1:1 ҳисобига кўниб қўя қолди.
«Нефтчи» эса сафарда «Металлург»га жиддий жанг таклиф қилгани йўқ ва ортга 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди. Натижада ғузорликлар мавсумга 14-ўринда хотима ясашди, Вадим Абрамов жамоаси эса яна 15-поғонага тушди.
Бироқ бундай якун энди ҳеч нарсани англатмайди, ҳисоб. Ҳар ҳолда, спорт принципларига асосланиб гапирсак, 11-ўриндан қуйига жойлашган барча жамоалар келаси мавсумни пастки табақа - Про-лигада бошлаши лозим.
Тўғри, ҳали ҳаммаси аниқ-равшан эмас. Ўзгаришлар тезлиги шу қадар баландки, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Вақт ўтаверсинчи, кўрармиз...
ТУР ҚАҲРАМОНИ - «ЛОКОМОТИВ»
Аслида «Локомотив»ни тур эмас, мавсум қаҳрамони сифатида таърифлаш керак. Ҳарқалай, «темирйўлчилар» асосий масалани олдинроқ бир ёқли қилиб, сўнгги турга иш қолдирмагандилар.
«Тошкент дербиси»да қозонилган ғалаба эса шунчаки, мавсумнинг мантиқий якуни бўлди. Тан олайлик, «Локомотив» рақибларидан фарқли ўлароқ, бутун чемпионат масофасини барқарор босиб ўтди ва ҳақли равишда кетма-кет иккинчи марта олтин медалга эга чиқди.
Шунга асосланиб, чемпион жамоани рамзий маънода сўнгги тур қаҳрамони мақоми билан сийладик.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- «Навбаҳор» вакиллари стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишларини футболчиларга алоҳида уқтирган эдик. Бироқ айни шундай ҳолатдан гол қўйиб юбордик. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
- 11 футболчи билан бутун мавсум сифатли ўйнашнинг иложи йўқ. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи).
- Агарда Марат Бикмаев ҳаракатларидан ролик тайёрланса, ишонинг, унга «Реал» ҳам қизиқиб қолади. Мирко Йеличич («Локомотив» мураббийи).
- Бугун футболчилар зиммасига жароҳатланмаслик вазифасини юклаган эдим. Кубок финали эса йил ўйинига айланади. Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи).
«ШЎРТАН» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 1:1 (0:1)
25 ноябрь. Ғузор. 999 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент); А.Қўлдошев (Бухоро); Б.Қодиров (Бухоро); Д.Каримов (Тошкент).
Голлар: О.Нарзуллаев (90+2) - С.Шодмонов (16).
«Шўртан»: 25. А.Туропов, 4. Ж.Отақулов (17. Ғ.Раҳмонов, 46), 5. Ҳ.Эргашев, 15. О.Жўрабоев, 18. Э.Бойматов, 30. Ж.Холтўраев (55. Д.Хушбаков, 77), 38. С.Мамадалиев, 76. А.Омонов (7. О.Каримов, 52), 77. О.Нарзуллаев, 85. Р.Мелзитдинов, 92. Е.Кочнев.
«Қизилқум»: 55. Э.Жабборов, 3. Ш.Пўлатов, 32. М.Қосимов, 7. Б.Мирзамуродов (99. А.Юсупов, 46), 8. А.Рустамов, 9. О.Зокиров, 14. Ф.Қамбаров, 18. С.Шодмонов, 23. Ш.Жўраев, 27. И.Юнусов, 92. А.Баҳриддинов (71. М.Фахриев, 62; 20. Ғ.Жумаев, 85).
Огоҳлантириш: Б.Мирзамуродов (38, Қ.).
Энг яхши футболчилар: Э.Бойматов - С.Шодмонов.
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).
Комиссар: Ш.Ражабов.
Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйин икки жамоа учун аҳамиятли саналмасада, спорт принципларига амал қилган ҳолда, ҳаракатландик. Яъни майдонда жанговар кураш борди.
Йигитлар ғалабага ишониб қолишдими, охирида бироз сусткашликка йўл қўйишди. Бугун етарли ўйин амалиётига эга йигитлар қатори бир қатор ёшларга ҳам имкон бердик.
Дейлик, мавсумнинг илк ўйинида жароҳатланган Алишер Юсупов яқиндагина сафга қайтди. Албатта, «Шўртан»нинг сўнгги поғоналарга тушиб қолгани афсусланарли. Зеро, бу жамоадаги шароитлар ҳавас қиладиган даражада - база, стадион...
Бу йилги мавсум? Очиғи, жуда кўп - 10та ўйинда дурангга рози бўлдик, аксарият учрашувларда омадимиз чопмади. Агар шу ўйинларнинг лоақал 5тасида ғалаба қозонганимизда эди, ҳозир бошқа поғонада турардик...
----------------------------------------------------------------------
«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО» - 1:0 (1:0)
25 ноябрь. Муборак. 1327 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий); О.Жумаев (Навоий); Р.Самандаров (Навоий); И.Ибрагимов (Нукус).
Гол: З.Тўраев (33).
«Машъал»: 35. Ж.Илёсов, 2. И.Шайқулов, 5. Ш.Қиличев, 10. Ҳ.Муртазоев, 18. А.Шодмонов, 19. З.Қўзибоев, 22. Б.Қосимов (44. А.Бегимқулов, 75), 27. Н.Павленко, 55. А.Агалиев, 77. А.Олимов, 90. З.Тўраев (9. Ж.Убайдуллаев, 69).
«Динамо»: 1. М.Наумов, 2. М.Локаев, 4. Ҳ.Аламхонов, 6. А.Бозоров (41. Ж.Қурбонов, 78), 8. Ж.Азимов, 15. Ш.Холматов, 19. О.Мамажонов (9. С.Сулаймонов, 61), 20. А.Сафаров, 21. И.Холмирзаев, 50. Ф.Тожиев (11. А.Абдуллаев, 61), 90. Д.Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: А.Шодмонов (63) - А.Сафаров (84), Ж.Азимов (89), Ф.Тожиев (90+1).
Энг яхши футболчилар: А.Шодмонов - М.Наумов.
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро).
Комиссар: В.Штерн.
Олег Тюлькин («Динамо» бош мураббийи): - Нима дердим, очиқ футбол кўрдик. «Машъал» ўз майдонида рақибларга осонгина очко улашмайди. Мисол учун, бу йил пешқадамлар ҳам Муборакда мағлубият аламини татиб кўришди.
Демак, «Машъал»ни муносиб ғалаба билан табриклайман. Мезбонлар бугун 3 очкога ҳақли ўйин намойиш этишди. Ҳа, бизда ҳам битта имконият туғилди, аммо ундан фойдаланолмадик.
Александр Хомяков («Машъал» бош мураббийи): - Ўз майдонимиз ва мавсумдаги охирги ўйинда ғалаба қозонмасак бўлмасди. Шубҳасиз, ютуқни мухлисларга бағишлаймиз.
Шогирдларимга раҳмат, улар қийин кечган мавсум давомида муносиб ўйнашди. Ҳар бир учрашув натижаси учун аввало, мураббий жавоб беради, албатта. Натижамиздан қониқишлари тўғри йўлдан кетаётганимизни англатади. Барчага ғалаба муборак бўлсин.
------------------------------------------------------------------------
«МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (0:0)
25 ноябрь. Бекобод. 878 томошабин.
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент); Р.Шояхтемов (Тошкент); А.Калинин (Қарши); Р.Лутфулин (Тошкент).
Гол: З.Абдуллаев (59).
«Металлург»: 1. З.Сафоев, 2. А.Ҳусинов, 4. Ҳ.Ҳошимов, 8. А.Нўъмонов, 11. М.Тошматов, 13. С.Қодирқулов, 15. З.Абдуллаев, 16. С.Аллаев, 19. А.Зиёвуддинов (6. Д.Каримов, 46), 22. И.Исоқжонов (17. М.Сулаймонов, 81), 70. Ж.Абдумўминов.
«Нефтчи»: 16. А.Абдужалилов, 4. К.Кападзе (60. О.Исроилов, 60), 9. Ш.Ҳакимов (10. М.Мамазулунов, 73), 17. М.Музаффаров, 19. Ж.Ҳасанов (70. М.Саидов, 64), 20. Д.Эрматов, 21. М.Убайдуллаев, 23. А.Абдулҳақов, 44. А.Исмоилов, 94. Б.Йўлдошев, 95. А.Ўлмасалиев.
Огоҳлантиришлар: Ж.Абдумўминов (17), И.Исоқжонов (29), З.Сафоев (83) - А.Абдулҳаков (17).
Энг яхши футболчилар: З.Абдуллаев - Д.Эрматов.
Назоратчи: Ш.Жумаев (Қарши).
Комиссар: А.Фролов.
Вадим Абрамов («Нефтчи» бош мураббийи): - Бекободга ижобий натижа умидида келгандик. Футболчилар ҳаракатидан норози эмасман. Фақат айтишим керак, мақсадга эришиш учун гол қўйиб юбормаслигимиз керак эди.
Яхши ўйнаган ҳолда, ютқазиш алам уйғотади. Аммо ҳаёт тўхтаб қолмайди. Шундай бўлиши керак экан, ҳаммасини ўз ҳолича қабул қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Олдинга интилишда давом этамиз.
Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи): - Сўнгги турда мухлисларни қувонтиришни ўйлагандик ва бунинг уддасидан чиқдик. Ҳа, айрим футболчиларнинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқмадим, лекин натижа ижобий бўлди.
Мана, мавсумни юқори ўнликда якунладик. Ўйлайманки, бу йил нафақат ўз майдонимиз, балки сафарда ҳам ҳужумкор футбол кўрсатганимиз мухлисларга ёқди.
Энди мавсумни тўлиқ сарҳисоб қиламиз ва шунга қараб, келаси чемпионат учун режалар тузамиз.
«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 3:2 (1:1)
25 ноябрь. Тошкент. 2063 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов (Тошкент); Т.Галеев (Тошкент); А.Сидоров (Тошкент); Ш.Насибуллаев (Наманган).
Голлар: С.Мирзаев (27), О.Блессинг (47-пен.), М.Бикмаев (71-пен.) - Д.Ҳамдамов (33), А.Комилов (77).
«Локомотив»: 12. М.Икромов, 11. С.Абдуллаев, 15. С.Мирзаев, 17. С.Мустафоев, 19. О.Блессинг, 20. И.Тўхтахўжаев, 24. Б.Давлатов (9. И.Алибоев, 72), 33. О.Зотеев, 42. М.Коне, 77. Д.Туропов (5. К.Маха-радзе, 68), 78. А.Омонов (10. М.Бикмаев, 59).
«Бунёдкор»: 25. М.Зуҳуров, 2. Р.Ашурматов (22. Ш.Гадоев, 50; 14. В.Шодиев, 78), 3. И.Қобилов, 4. А.Комилов, 6. А.Ғофуров, 8. Ж.Иброҳимов, 9. Ш.Нурматов, 17. Д.Ҳамдамов, 21. Д.Аҳмадалиев, 29. О.Шукуров, 44. М.Қосимов (77. Ш.Норхонов, 82).
Огоҳлантиришлар: М.Коне (22), Б.Давлатов (30), С.Мустафоев (79) - И.Қобилов (16), А.Ғофуров (42), Р.Ашурматов (47).
Назоратчи: Д.Роман (Тошкент).
Комиссар: В.Лёткин.
Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи): - «Локомотив»ни чемпионлик билан табриклайман. Ўйин икки жамоа учун ҳам муҳим эмасди. Шу боис, футболчилар босимдан холи ҳолда ўйнашди.
Футболчилар зиммасига жароҳатланмаслик вазифасини юклагандим. Чунки олдимизда ўта муҳим баҳс турибди. Ўзбекистон кубоги финалида ҳам «Локо» билан куч синашамиз. Демак, финал шубҳасиз, йил ўйинига айланади.
Гадоевнинг жароҳати? Ҳозирча аниқ гап айтиш қийин. Ҳаммаси тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади. Шоҳруҳнинг кўзларига қарадим, ўйлашимча, ҳолати у қадар ёмон эмас. Аммо тиббий хулосани кутишга мажбурмиз, барибир.
Тактик схема ўзгариши нима билан боғлиқ? Йўқ, бу рақибни чалғитиш эмас, балки финал олдидан расмий машғулот.
Айнан шундай ўйинлар орқали янги тактик чизмаларни синаб кўриш керак. Бошқача тактика танлангани боисми, бугун футболчилар ҳимояда баъзи хатоларга йўл қўйишди.
Андрей Микляев («Локомотив» бош мураббийи): - Жуда хурсандмиз. Чемпионлик ёқимли, албатта. Аммо мавсум ҳали якунлангани йўқ. Чемпионат тугади, энди олдимизда кубок финали турибди.
Демак, таътилга чиқишга эрта. Очиғи, чемпионликни ҳимоя қилиш мушкул кечди. Муваффақиятимиз сири оддий: «Локомотив» жамоа сифатида бирлашди. Яъни ҳамма ягона мақсад сари дадил одимлади.
Мирко Йеличич («Локомотив» мураббийи): - Таассуротлар ажойиб. Жамоамиз мавсум давомида катта кўламдаги ишларни амалга оширди. Муҳими, ўйин бобида ҳам, жисмоний ва руҳий томонлама ҳам чемпионатни бир маромда ўтказдик.
Финал олдидан айнан «Бунёдкор» билан ўйнаганимиз яхши бўлди. Чемпионатни аъло даражада якунладик, энди «олтин дубль» учун финалда ҳам ғалаба қозонишимиз керак.
Финиш маррасида ҳам таркибимиздаги 22 нафар футболчининг ҳар бири майдонга тушишга тайёр. Нега? Чунки бизда ҳаммаси тўғри йўлга қўйилган.
Мавсумни жароҳатларсиз якунлаш қийин. Кўплаб жамоаларда чемпионат охирида жароҳатланганлар сони кўпаяди. Бизда эса барча футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши.
Легионерлар масаласи? Ҳа, легионер танлашда адашяпмиз. Чунки скаутлик хизмати йўқ.
Шу боис, интернетга қўйилган роликларни кўриб, футболчи жалб қиламиз. Агарда Марат Бикмаев ҳаракатларидан ролик тайёрланса, ишонинг, унга «Реал» ҳам қизиқиб қолади.
Ўзбекистондаги энг яхши ва кучли жамоа - «Насаф». Қаршида ҳаммаси аъло даражада. «Насаф»ни иккинчи давра чемпиони сифатида таърифлаш мумкин. Про-лицензия?
Албатта, бундай ҳужжат олиш режамда бор. Ҳозирча жамоа билан бўлиб, ўқишга вақт ажратолмаяпман. Лекин келажакда олий лицензия учун ўқийман, албатта.
Энг муҳими - жамоа билан ишлаш. Мана, 20 йилдан буён профессионал клубларда фаолият юритяпман. Энг яхши ўқиш - бу амалиёт.
«НАВБАҲОР» - «НАСАФ» - 1:0 (0:0)
25 ноябрь. Наманган. 8618 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон); А.Маражабов (Андижон); З.Абдураҳмонов (Андижон); О.Тўйчибоев (Фарғона).
Гол: Д.Станоевич (83).
«Навбаҳор»: 30. А.Омонов, 4. А.Отахонов (18. Д.Усмонов, 76), 5. Ғ.Комилов (22. Р.Аҳмедов, 46), 6. О.Ўрунов, 9. Д.Жабборов, 21. А.Алиев, 32. Ж.Меҳмонов, 44. Д.Станоевич, 70. А.Махсталиев (17. И.Бойдедаев, 59), 77. А.Турғунбоев, 84. Н.Йованович.
«Насаф»: 35. С.Қувватов, 4. М.Каримов (18. Б.Абдураҳимов, 88), 5. Ғ.Ғайбуллаев, 6. А.Ғаниев, 8. С.Қўзиев (7. О.Ҳамробеков, 60), 20. И.Кенжабоев, 27. И.Рашидхонов (14. Ш.Муҳиддинов, 74), 31. С.Раҳматов, 38. Д.Нарзуллаев, 45. Б.Абдухолиқов, 92. У.Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Д.Жабборов (28) - И.Кенжабоев (42), У.Эшмуродов (87).
Энг яхши футболчилар: Д.Станоевич - С.Қувватов.
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).
Комиссар: Б.Намозов.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Курашларга бой ўйин. Шундай бўлиши олдиндан маълум эди. Биз кўпроқ қарши ҳужумларга таяндик ва гол уриш учун вазиятлар ҳам яратдик. Лекин сўнгги паллаларда совуққонлик етишмади.
Шогирдларимга «Навбаҳор» вакилларининг стандарт вазиятлардан кўп фойдаланишларини уқтиргандик. Бироқ айнан шундай ҳолатдан гол қўйиб юбордик.
Умуман, майдонга тушган футболчиларимиз яхши ўйнашди, шахсан мен ҳаракатлар динамикасидан қониқдим. Режаларимиз? ОЧЛ-2018га қуръа ташланганидан кейин мавсум тайёргарлиги режасига аниқлик киритамиз.
Ҳозирча декабрь ўрталарида йиғин бошлашимиз аниқ. Албатта, таркибда ўзгаришлар ҳам бўлади. Зеро, ОЧЛда муносиб қатнашиш учун таркибни янада кучайтиришимиз шарт.
Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугунги ғалаба ва чемпионатда қайд этган натижамиздан хурсандман. 11 ой давомида ёнма-ён ишлаган ёрдамчи мураббийларимизга раҳмат.
Меҳнатларимиз самараси ўлароқ, «Навбаҳор» кучли бешликка кирди. Футболчилардан ҳам миннатдорман. Бугун бир қатор етакчилар йўқлигига қарамай, нималарга қодир эканликларини намойиш этиб, ғалабани таъминлашди.
Шу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Турли гап-сўзларга эътибор қаратмаган ҳолда, ишлаш ва изланишда давом этамиз.
- Ҳа, бир қатор футболчилар «Навбаҳор»дан кетишлари ҳақида хабарлар тарқалди. Шунга ойдинлик киритсангиз...
- Мавсум энди тугади. Футболчилар билан йил бошида тузилган шартномалар муддати ҳам якунланди. Етакчи ўйинчиларни имкон қадар таркибда олиб қолишга ҳаракат қиламиз.
Умуман, таркибни кучайтириш борасида селекция ишларини мавсум якунланмасидан бошлаб юборганмиз. Шахсан ўзим бир ойча олдин 5-6 нафар футболчи билан оғзаки келишиб қўйганман. Лекин ҳозирча улар кимлигини айтолмайман.
- Айни пайт бошқа клубларда тўп сураётган наманганлик футболчилар орасида кўз остингизга олиб қўйганларингиз ҳам борми?
- Ҳа. 3 нафар маҳаллий футболчи билан гаплашдик. Дейлик, «Насаф»да ҳам асли наманганлик савияли футболчилар тўп суришмоқда. Қайтараман, айни пайт барчаси ҳақида маълумот бермай турганим маъқул.
Лекин улар билан тез-тез гаплашиб турибмиз. Табиийки, келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз. Энди 15 декабрь куни Наманганда тўпланиб, 10 кунлик илк йиғинга киришамиз.
----------------------------------------------------------------------
«ҚЎҚОН-1912» - «ОЛМАЛИҚ» - 1:2 (1:1)
25 ноябрь. Қўқон. 5303 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент); О.Абдувасилов (Тошкент); С.Шоюсупов (Тошкент);
А.Раҳимов (Андижон).
Голлар: А.Сидоров (10) - Ш.Норбеков (8), З.Полвонов (59).
«Қўқон-1912»: 13. Н.Рибкин, 4. Б.Акрамов, 7. Ж.Ҳасанов, 10. Ж.Сиддиқов (25. И.Маликжонов, 72), 11. А.Сидоров, 19. С.Бердиев, 23. А.Мерзляков, 55. Д.Гожкович, 70. Қ.Рўзиев (9. Н.Отақўзиев, 85), 77. М.Холмуҳаммедов, 96. М.Ҳасанов.
«Олмалиқ»: 12. Р.Абдулов, 2. А.Ҳожиакбаров, 5. Д.Жўраев, 10. Ш.Норбеков (15. Ф.Мусабеков, 77), 13. Л.Тўраев, 21. Ғ.Ғуломов, 23. З.Полвонов, 70. С.Рихсибоев (11. В.Клишин, 57), 88. И.Йелич, 90. В.Косминин, 94. Х.Мухторов.
Огоҳлантиришлар: М.Холмуҳаммедов (63), Д.Гожкович (90) - Л.Тўраев (26), Р.Абдулов (68).
Энг яхши футболчилар: А.Сидоров - З.Полвонов.
Назоратчи: О.Дачев (Тошкент).
Комиссар: Р.Черников.
Олег Корниенко («Олмалиқ» катта мураббийи): - Сўнгги учрашувга яраша майдонда жанговар руҳ сезилиб турди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. «Қўқон-1912»дан шундай кучли қаршилик кутгандик.
Зеро, бу жамоа айниқса, ўз майдонида яхши ўйнайди. Умуман, ғалаба қозониш учун боримизни бердик. Хусусан, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга уриндик. Йигитларга бор кучларини сарфлашгани учун раҳмат.
Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи): - Шогирдларим чакки ўйнашмади. Умуман, мавсум давомида яхши ўйинлар бўлди, хатолар ҳам кузатилди. Энди камчиликлардан хулоса чиқариш учун вақт бор. Футболда шундай ҳолатлар ҳам кузатилади.
Асосий хатомиз - иккинчи давра олдидан таркибни кучайтиролмадик. Ахир 11 нафар футболчи билан бутун мавсум яхши ўйнашнинг иложи йўқ. Хуллас, жамоамизга захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтирадиган футболчи етишмади.
Мақсадимиз Қўқон футболини кўтариш эди. Буни маълум даражада уддаладик. Мисол учун, биринчи даврада пешқадамлар сафида юрдик. Тўғри, мавсумни яхшироқ натижа билан якунлолмаганимиздан афсусдаман.
Ўз ўрнида, қулай шароитлар яратиб бериб, қўллаб туришган раҳбарлар ва ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Футболчилар ва мухлисларга ҳам раҳмат.
Айниқса, мухлислар бутун мавсум давомида бизни тинмай олдинга чорлашди. Ўйламанки, Қўқонда футбол йилдан-йилга ривожланади.
------------------------------------------------------------------------
«БУХОРО» - «СЎҒДИЁНА» - 1:0 (0:0)
25 ноябрь. Бухоро. 3524 томошабин.
Ҳакамлар: А.Эргашев (Тошкент); Р.Фозилов (Наманган); М.Мажидов (Наманган); К.Расулов (Қарши).
Гол: А.Алланиёзов (70).
«Бухоро»: 12. А.Турсунбоев, 3. Б.Омонов, 5. К.Пасичник, 8. И.Вейцер (9. Н.Умиров, 90Қ3), 11. С.Шихов, 16. А.Филипосян, 27. Р.Ҳасанов, 28. Э.Исмоилов, 75. С.Қутибоев (55. А.Алланиёзов, 55), 77. И.Нагаев (87. А.Саноев, 90+2), 99. Ж.Қаҳрамонов.
«Сўғдиёна»: 99. Ш.Абдуллаев, 2. С.Қулматов, 4. Э.Орипов, 77. С.Эминов, 7. С.Рашидов, 18. Қ.Баҳодиров (15. И.Абдуллаев, 46), 55. С.Қаҳҳоров, 11. Ш.Достонов, 92. У.Қодиров, 14. Ғ.Умиров (8. С.Қобилов, 58), 47. Ш.Жалилов.
Огоҳлантиришлар: И.Вейцер (73) - Қ.Баҳодиров (29), Ш.Абдуллаев (38), С.Қулматов (81).
Энг яхши футболчилар: И.Нагаев - Ш.Абдуллаев.
Назоратчи: С.Эрматов (Тошкент).
Комиссар: Б.Ҳайдаров.
Игорь Шквирин («Сўғдиёна» бош мураббийи): - «Бухоро»ни ғалаба билан табриклайман. Мана, мавсум якунланди.
Келажак режалари ҳақида эса яқин кунларда бир тўхтамга келамиз. Олий лигада қоламизми-йўқ? Бу борада ўз фикримизни аллақачон билдирганмиз, қолгани ўзимизга боғлиқ эмас.
-----------------------------------------------------------------------
«Пахтакор» - «Обод» - +:-
Тур Статистикаси
Ўйин: 7, Гол: 14 (ўртача: 2)
Томошабин: 22712 (ўртача: 3244... )
Мезбонлар ғалабаси: 5, Меҳмонлар ғалабаси: 1, Дуранг: 1
Йирик ҳисобли ғалаба: -
Энг сермаҳсул ўйин: «Локомотив» - «Бунёдкор» (5та гол)
Огоҳлантириш: 26 (ўртача: 3,71...), Четлатиш: -
Энг «қўпол» ўйин: «Локомотив» - «Бунёдкор» (6та «сариқ»)
Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Навбаҳор» - «Насаф» (8618)
Пенальти: 2(самарали), «Дубль»: -, «Хет-трик»: -, Автогол: -
1 Локомотив 30 22 4 4 67-20 70
2 Насаф 30 20 2 8 58-18 62
3 Пахтакор 30 18 5 7 44-28 59
4 Бунёдкор 30 14 10 6 47-29 52
5 Навбаҳор 30 12 10 8 40-37 46
6 Бухоро 30 13 7 10 42-40 46
7 Олмалиқ 30 12 8 10 31-32 44
8 Машъал 30 12 8 10 37-31 44
9 Қўқон-1912 30 11 8 11 42-47 41
10Металлург 30 12 4 14 40-39 40
11 Қизилқум 30 9 10 11 31-40 37
12 Динамо 30 8 8 14 21-35 32
13 Сўғдиёна 30 8 7 15 33-51 31
14 Шўртан 30 8 3 19 28-52 27
15 Нефтчи 30 6 9 15 23-48 27
16 Обод 30 2 3 25 15-52 9
Тўпурарлар
Марат Бикмаев («Локомотив») - 27та (6та - пен.)
Драган Черан («Насаф») - 19та (4та - пен.)
Достон Ҳамдамов («Бунёдкор») - 14та (1та - пен.)
Санжар Рашидов («Сўғдиёна») - 14та (3та - пен.)
Игорь Сергеев («Пахтакор») - 13та (3та - пен.)
Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 12та
Суҳроб Бердиев («Қўқон-1912») - 11та...