"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 14-турида "Саутгемптон" устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Ажойиб ўйин! Мухлислар охирги секундларда байрам қилдилар, биз бундан хурсандмиз. Ҳакамдан узр сўрайман, аммо қувончимни яшира олмадим. Голни Стерлинг билан бирга юугуриб нишонламоқчийдим, амм мен у қадар тезкормасман.
Стерлингнинг голи муҳим бўлди, чунки "Саутгемптон" ўн киши бўлиб ҳимояланаётган эди. Раҳим ёш, вақти билан мукаммал ўйинга эга бўлади. У аввал уятчан эди, аммо йигитлар уни ўзига ишонишга ундамоқдалар", - дейди Гвардиола.