"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионатида "Эспаньол"дан учралган мағлубиятдан сўнг лиганинг энг марказий учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Шахсан мен "Валенсия" - "Вильярреал" учрашувини кўрмоқчиман. "Класико"? Ишонинг, мени Валенсиядаги ўйин кўпроқ қизиқтирмоқда", - дейди Симеоне.
"Атлетико" 36 очко билан жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. "Барселона" 42 очко билан пешқадам бўлса, "Валенсия" 34 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Барселона" ҳам, "Валенсия" ҳам бир ўйин кам ўтказган.