“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Англия кубогида “Эвертон”га қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Гильем Балаге хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, “мерсисайдликлар” Филиппе учун келган ҳар қандай таклифга рози эканликларини маълум қилишган.
“Уни қишги трансферларда сотиладими ёки ёзги трансферлар пайтида? Вазиятга бир назар солсак “Ливерпуль” Коутиньони қўйиб юбориш нияти йўқ. Аммо, бразилиялик футболчининг нияти “Барселона”га ўтиш. Лекин ҳозирча “Барселона”дан Коутиньони сотиб олиш тўғрисида ҳеч қандай таклиф келмаган”, - дейди Балаге.