Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

"Реал" Ла Лиганинг қарорига кескин норозилик билдирди

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти Испания Ла Лигасининг 12-тур учрашувлари учун тасдиқланган якуний тақвимдан қаттиқ норози бўлмоқда.

Бу ҳақда Испаниянинг Diario AS нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти нима сабабдан "Реал" 7 ноябрь, шанба куни сафарда "Валенсия"га қарши ўйнаши кераклигини тушунмаяпти. Чунки Чемпионлар лигасида иштирок этаётган Испаниянинг қолган тўртта клуби ўз учрашувларини бир кун кейин ўтказади.

Гап шундаки, Жозе Моуриньо шогирдлари 4 ноябрь куни УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида Грециянинг АЕК клубига қарши сафар баҳсида майдонга тушади.

Шу сабабли мадридликларда "Валенсия"га қарши навбатдаги ўйинга тўлиқ тайёргарлик кўриш учун фақат бир кун — 6 ноябрь, жума қолади. Шунингдек, жамоа 5 ноябрь, пайшанба куни кечқурун ҳам машғулот ўтказиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

"Реал" раҳбарияти бундай тақвим жамоанинг тикланиши ва навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўриши учун етарли вақт қолдирмаётганидан норози.

Айни пайтда "Реал" Испания чемпионатининг дастлабки саккиз турида 18 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:51, 13.10.2026.
Ўқилди: 1739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик