Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Лаудруп вориси ва скандинавиянинг энг яхши мураббийи

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018нинг Европа вакилларига ажратилган йўлланмаларидан охиргиси Дания терма жамоасига насиб этди. Ҳа, скандинавияликларнинг Россия мундиали йўлида анча тер тўкишларига тўғри келди.

Фақат «плей-офф»нинг жавоб ўйинида Кристиан Эриксен барчасини ўз назоратига олди ва Ирландия термаси дарвозасига 3та гол уриб, 5:1 ҳисобини таъминлади. Шу тариқа данияликлар ўз тарихларида 5-марта ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишди.

Умуман, Дания термаси айнан «Тоттенхэм» етакчиларидан бирининг фаоллиги эвазига самарадорлик бобида ЖЧ саралашларида қайд этган шахсий рекордини янгилади. Скандинавиянинг ушбу жамоаси мундиалга илк марта 1985 йили йўл очганди.

Қизиғи, данияликлар ўшанда ҳам Ирландия термасини тор-мор қилишган - 4:1 (гуруҳ босқичида). Мамлакат футболи олтин даври шу тарзда бошланган ва кейинчалик миллий жамоа «Дания динамити» номини олганди.

Микаэль Лаудруп, Аллан Симонсен, Йеспер Ольсен ва Пребен Элькьер каби футболчилар эса жамоанинг «юзи»га айланишганди. Мана, орадан 30 йил ўтиб, данияликлар Дублинда яна Ирландия термасини маҳв этиш асносида жаҳон футбол форуми иштирокчилари қаторига киришди.

Такрор ва такрор айтиш керак, бу сафарги муваффақиятда ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг хизматлари беқиёс бўлди.

10-рақамли афсона

Дания термасининг аввалги энг яхши дамларига қарасак, ҳар доим ёрқин ярим ҳимоялар бош ролни бажаришган. Дейлик, ўтган асрнинг 80-йиллари ўрталарида ўз юришини бошлаган афсонавий «Дания динамити» марказий зонасида Микаэль Лаудруп ҳукмронлик қилганди.

1992 йилги Европа чемпионатида данияликлар асосан бошқа бир Лаудруп - Брайаннинг илҳомлантирувчи ўйинлари ҳисобига олтин медаль соҳибига айланишган.

Кўринишидан, машҳур ака-укаларга ниҳоят, муносиб ворис топилди - Кристиан Эриксен. Ҳар ҳолда, 25 ёшли ярим ҳимоячи айни пайт фаолиятининг энг юқори чўққисида турибди.

Плеймейкер якунланган саралаш босқичида терма жамоасини чин етакчиларга хос тарзда олға бошлади. Ҳа, у бу борада «Тоттенхэм»даги шериги Гарри Кейндан ибрат олмоқда, шекилли.

Алоҳида айтиш керак, Россия йўлидаги ўйинларда 11та гол урган ярим ҳимоячи Дания термаси рекордчисига айланди. Вақтида Эбби Санд битта саралаш ўйинларида 9та голга муаллифлик қилган ва 16 йил давомида бу кўрсаткични янгилайдиган қаҳрамон топилмаётганди.

Умуман, 11та гол - ярим ҳимоя вакили учун фантастика. Бунга 3та самарали узатмани қўшсак, Дания термасига йўлланмани ким тақдим этгани шундоқ ойдинлашади.

Дўстлик ўз йўлига

Ҳар бир ўйин ўз моҳияти, натижаси, фожиасию, таъсирли воқеалари билан кичик ҳаёт демакдир. Дания ва ирландияликлар ўртасидаги «плей-офф» баҳслари мураббийлар - Оге Харейде ва Мартин О~Нил қарама-қаршилиги белгиси остида ўтди.

Гап шундаки, норвегиялик ва Шимолий ирландиялик мутахассислар ўтган асрнинг 80-йиллари бошида аввалига «Манчестер Сити», кейин эса «Норвич»да бирга ўйнашганди. Қисқаси, улар ўша вақтда ўзаро дўст тутинишган, скандинавиялик маълум муддат Мартиннинг уйидан ҳам фойдаланган экан.

О~Нил «плей-офф»нинг Копенгагенда ўтган илк ўйини арафасида ўша дамларни ёдга олиб, бироз ҳазиллашди ҳам: «Очиғи, Оге уйимда яшагани учун ҳалигача ижара ҳақини тўламаган...». Дублинда кечган жавоб ўйинидан кейин эса Мартиннинг кўнглига ҳазил сиғмагани тайин. Ахир Харейде уни мутлақо мағлуб этди. Хуллас, у энди қарз ҳақида оғиз ҳам очмаса керак.

Скандинавия қаҳрамони

Айни ҳозир Скандинавиянинг энг яхши мураббийи кимлиги хусусида савол кўтарилса, кўпчилик ўйлаб ўтирмай жавоб беради - Оге Харейде. Зеро, 63 ёшли мутахассис бу ҳудуд учун алоҳида шахс ҳисобланади.

Қаранг, у Швецияда «Хельсингборг» ва «Мальмё», Данияда «Брондбю», жонажон юрти - Норвегияда эса «Русенборг» билан чемпионлик нашъасини сурган. Хуллас, ўзига хос скандинавча «катта дубулға»ни нақд қилган.

Қолаверса, Харейде «Мальме»ни Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига олиб чиқди, бироқ шу онда клуб билан хайрлашишига тўғри келди. Яъни мураббий данияликлар чорловини қабул қилиб, илк марта миллий жамоада ишлаб кўришни маъқул кўрди.

Ҳа, барчаси бирданига силлиқ кечгани йўқ - Херайде шогирдлари биринчи ўйинда Арманистон термасини минимал ҳисобда зўрға енгишганидан кейин поляклар ва черногорияликларга ютқазишди.

Ҳозирги Дания термасининг ҳақиқий туғилган куни сифатида эса 1 сентябрни тилга олсак бўлади. Ўшанда жамоа саралаш гуруҳининг мутлақ фаворити - Польша термаси ва унинг голга тўймас тўпурари Роберт Левандовскига чинакам дарс беришганди - 4:0.

Бу вақтда гуруҳ пешқадамига етиб олиш имкони қолмаганди, лекин скандинавлар «плей-офф» йўлланмасини муддатидан олдин ўз номларига расмийлаштиришди.

Эътиборлиси, Херайде жамоаси финиш маррасидан бир тур аввал сафарда асосий рақиб - Черногория термасини Кристиан Эриксеннинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратди.

«Бебош» лорднинг қайтиши

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:01, 04.01.2018.
Ўқилди: 1816 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.