«Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия кубоги доирасидаги «Эвертон» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жуда чиройли ўйин эмас-у, аммо яхши жанг бўлди. Мазкур ўйинда шогирларимнинг ҳаракатидан мамнун бўлдим.
«Эвертон» кучли ҳимоялангани сабаб учрашув жуда қийин кечли. Бир нарсани таъкидлашим керакки, улар ўтган сафарги ўйинимизни инобатга олганда, анча кучайишга эришибди.
Гол ўтказиб юборилган вақтда барча нотуғри позиция танлаб, жуда ёмон ҳимояланаётганди. Аммо футболда бундай ҳодисалар учраб туради. Муҳими, якуний натижа бизнинг фойдамизга бўлди.
Ван Дейкнинг дебют ўйинида биринчи голини уриши эса жуда ёқимли ҳолат бўлди. Бундан жуда хурсандман» – дейди Клопп.