Туриннинг «Ювентус» клуби директори Жузеппе Маротта бош мураббий Массимилиано Аллегри ҳақида фикр билдира туриб, унинг жамоада кўп йиллар қолишини таъкидлади.
«Унинг клуб билан яна икки йиллик шартномаси бор. Аммо Аллегри узоқ йиллар биз билан бирга бўлади» — дейди Маротта Rai Sport`га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Аллегри 2014 йили Антонио Конте ўрнига келган эди. Шундан буён жамоа билан кетма-кет уч йил скудеттони ютишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, 3 марта мамлакат кубоги ва 1 марта суперкубогни қўлга киритган.